ЕОИИга қўшилган тақдирда Ўзбекистон қандай молиявий ютуқларга эришиши мумкин? Интеграция юмшоқ бўлиши учун Ўзбекистонга нима керак? Иттифоқда аъзолик Республикада энергетикани қандай ривожлантиради? Бу ҳақида ЕОТБнинг интеграцион изланишлар маркази раҳбари Тарас Цукарев айтиб берди.
Ҳеч қайси соҳа зарар кўрмайди
Евроосиё иқтисодий интеграциясида Ўзбекистон ҳал қилувчи давлатга айланиб бормоқда. Москвада 1 июль куни тақдим этилган “Ўзбекистон ва ЕОИИ” номли ҳисоботда ЕОТБ таҳлилчилари ана шундай хулосага келишди.
Ҳар қандай халқаро ташкилотнинг ўз тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар бор. ЕОИИ ҳам бундан истисно эмас: Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши ҳақида гап кетганда, айрим экспертлар Ўзбекистон саноатининг бир қатор соҳалари жиддий зарар кўриши мумкинлигини таъкидлашади. Бу борада айниқса автосаноат - алоҳида таъкидлаб ўтилади.
Евроосиё Тараққиёт Банки (ЕОТБ) иқтисодчилари бундай фикрга қўшилмайдилар.
“Аксинча, интеграцион жараёнлар автомобил саноастининг фаол ривожланишига олиб келади, - дейди Тарас Цукарев. – Ўзбекистонда автосаноат бир неча йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У фақатгина бир завод бўлмай, ичга 30та корхонани қамраб олган бутун бошли холдингни ташкил қилади. Уларнинг барчаси ўз ҳудудида бозоринг бир бўлагини эгаллаган. Уларнинг ўз мижозлари, ўз бизнес қарашлари бор. Шу сабабли ҳам интеграция автосаноатнинг самарадорлигига таъсир қилмайди”.
ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистон автосаноати учун фақат янада кенгроқ истиқболлар очади, дейди мутахассис. Мисол тариқасида Беларус-Хитой қўшма корхонасини келтиради.
“Беларусда Россия автомобил ишлаб чиқарувчилари бўлишига қарамасдан, Geely енгил автомобиллари ишлаб чиқарадиган қўшма корхонанинг бозорда ўз улуши бор. Корхона ҳатто Россияга экспорт қилмоқда”, - дейди Цукарев.
Ўзбекистонда иқтисоднинг интеграцияга тайёр бўлмаган соҳалари йўқ, дейди мутахассис. Лекин санитар ва техник регламентларни ЕОИИга мувофиқлаштириш керак бўлади. Институционал элементларни умумлаштириш Ўзбекистон ва Иттифоқ аъзо-давлатларининг савдо-иқтисодий муносабатларига туртки беради.
“Барча молиявий ва саноат тўсиқлари техник регламентларга бориб тақалмоқда, - дейди ЕОТБ вакили. – Ўзбекистон корхоналари ҳозир ҳам муваффақиятли ишламоқда, лекин ЕОИИ билан мувофиқлаштирилганидан сўнг улар янада кўпроқ мижозларга эга бўлади, бизнесни кенгайтириш учун янги йўналишлар топади”.
Сув таъминоти муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин?
ЕОИИга қўшилганидан сўнг Ўзбекистон инфратузилмавий инвестициялар олиши мумкин. ЕОТБ баҳолашига кўра, уларнинг миқдори йилига $1,5 млрдга етиши мумкин.
“Бу ЯИМга қўшимча 0,3 – 0,4% дегани. Республика даромадига жиддий қўшимча бўлади”, - дейди эксперт.
Инфратузилмавий лойиҳаларда асосий эътиборни энергетика соҳасига қаратиш керак. Гап шундаки Ўзбекистоннинг магистрал ва тақсимловчи электр тармоқларининг 66 % ва 62 % фойдаланишга топширилганига 30 йилдан кўп бўлган. Энергетика тармоқларининг эскирганлиги улкан йўқотишларга олиб келмоқда –йилига тахминан $1,5 млрд.
Республикадаги сув мажмуаси ҳам жиддий эскирган. Унинг асосий ҳажми - 92% иқтисоднинг ҳал қилувчи соҳаси - қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Натижада Ўзбекистон сув ресурсларининг 30%гача бекорга сарфланмоқда. Бу эса сув тақчиллигини янада кучайтиради.
“Бу Марказий Осиё учун жуда муҳим масала, - дейди Цукарев. – Уни МО давлатлари биргаликда ҳал қилишлари мумкин. ЕОИИ эса бунинг учун қулай майдонча бўлиши мумкин.
Йилига қўшимча 2 миллиард доллар
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилишидан яна бир ютуғи – меҳнат мигрантларига таалуқли. Цукарев хулосасига кўра, Иттифоқнинг ягона меҳнат бозоридан фойдаланиш Ўзбекистонга қўшимча $2 млрд. даромад олиб келиши мумкин. Ҳозир ўзбекистонлик меҳнат мигрантлар Россиядан йилига $4,4 млрд. маблағ ўтказишмоқда.
“Пул ўтказмалари миқдори ўсиши – бу ЯИМга йилига 0,3 – 0,4 % қўшимча, - дейди эксперт. – Ундан ташқари ЕОИИ меҳнат мигрантлари учун соддалаштирилган миграция қонунлари, ижтимоий кафолатлар, Ўзбекистон дипломларини тан олиш ва Иттифоқ бўйлаб эркин ҳаракатланиш имконини беради”.
Ўзбекистон Иттифоққа қўшилган тақдирда, унинг ЕОИИга аъзо давлатларига экспорти миқдори ошади. Цукарев хулосасига кўра, бугун Ўзбекистоннинг асосий сармоявий ҳамкорлари бу – Россия ва Қозоғистон. Республикада Россия капитали иштирокида ташкил қилинган 2 мингдан ортиқ ва Қозоғистон капитали ёрдамида ташкил қилинган 900дан ортиқ корхоналар бор.
“Ўзбекистоннинг ЕОИИга экспорти 2020 йилда $ 781,6 млн.ни ташкил қилди. Интеграциядан сўнг ушбу кўрсатгич $ 1,2 млрд.га етиши мумкин. Ундан ташқари, Иттифоқ давлатлари билан ишлаш Ўзбекистонни трансевроосиёвий транспорт коридорларига фаол қўшилишига олиб келиши мумкин”, - дейди эксперт.
Пандемиядан сўнгги тикланиш
Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ўзбекистонга ковиддан сўнгги кризисни тезроқ енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин, чунки у катта бозор, деб ҳисоблайди эксперт.
“ЕОИИ инвестициялари Ўзбекистон иқтисодига жуда керак бўлган “тоза ҳаво” бўлиши мумкин. Ўзбекистон ЯИМи пандемияга қадар бўлган 6,6% кўрсатгичгача қайтиши мумкин, ахир ЕОИИ бу ҳажми $2 трлн, аҳолиси 200 млн бўлган бозор”, - дейди Цукарев.
Пандемия оқибатларидан тезроқ тикланиш, Ўзбекистон ва Иттифоқ аъзолари билан ҳамкорликни тезроқ тиклашга олиб келади. Бундан нафақат Ўзбекистон ютиб чиқади, балким бошқа аъзо давлатлар ҳам.
“Республиканинг ЕОИИга кириши Иттифоқ доирасида бизнес ривожланиши, Ўзбекистоннинг фойдаланилмаган экспорт потенциали - $1,6 млрд.ни реализация қилиш имконини беради” - дейди Цукарев.
ЕОТБ хулосасига кўра, ўзаро савдо жуда тез ўсиши мумкин бўлган маҳсулот гуруҳлари, - бу машинасозлик, қора металлургия, буғдой, минерал ва ёғоч маҳсулотлари сегментларидир.
Мутахассиси фикрига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши хорижий давлатлар учун ҳам янада жозибадор бўлиши мумкин.
“Ўзбекистоннинг йирик интеграцион уюшмада аъзолиги ҳамда учинчи мамлакатлар билан савдо шартномалари тузишга олиб келиши мумкин. Йирик ташкилотлар кичик иқтисоддан кўра жозибадорроқ”, - деб хулоса қилди Тарас Цукарев.