Карантин ва вакцина: Россияда хорижлик талабалар ўқиши қандай ташкил қилинади

Россия хорижий талабалар ўз ватанида олган ҳар қандай вакцинани тан олади, эмланмаган талабаларга эса - дарҳол вакцина олиш таклиф қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Мария Науменко. Пандемия шароитида Россияда хорижий талабалар қандай ўқитилади, масофавий таълим сақланиб қоладими, Россияга кириб келиш учун қандай вакцина билан эмлаш талаб қилинади –Sputnik мақоласида ушбу саволларга жавоблар билан танишинг.
Россия хорижий талабалар ўз ватанида олган ҳар қандай вакцинани тан олади. Ундан ташқари хорижий талабалар Россияга кириб келган заҳотиёқ уларни вакциналаш ташкил қилинади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра, эмлашнинг имкони бўлмаган талабалар учун алоҳида ўқув режаси ишлаб чиқарилади. Бу ҳақида “Россотрудничество” ва “Жамоатчилик палатаси” вакиллари "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлигида бўлиб ўтган онлайн матбуот анжуманида ҳикоя қилиб беришди.
Россияда хорижлик талабалар ҳаёти енгиллаштирилади
Россия ОТМлари ковидга қарши ҳар қандай вакцина билан эмланган талабаларни қабул қилишга тайёр, деди “Россотрудничество” раҳбари ўринбосари Павел Шевцов.
“Препаратлар борасида, ОТМларда умумий ёндашув бўлади. Ўйлашимча, биз барча вакциналарни қабул қиламиз”, - деди Шевцов.
Шевцов айтишига кўра, айни дамда Россотрудничество Россия Таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий талабалар мамлакатга киришига рухсат олиш учун Ҳукумат комиссиясини қониқтирадиган ёндашув ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
“Бунинг ичига ҳам вакцинация ҳам карантин чоралари кўриб чиқилмоқда. Университетлар хорижий талабалар учун карантинни ўташ қулай бўлган махсус бинолар ажратишга ҳам тайёр. Аксарият талабаларни мамлакатга киритиш учун консенсус топилади деб умид қиламан”,- дейди Шевцов.
Аксарият олийгоҳлар вакцина олишдан воз кечган талабаларни шахсий режа бўйича онлайн ўқув жараёнига ўтказади, дейди Жамоатчилик палатаси вакили МГИМОнинг бошқарув ва сиёсат факультети декани Генри Сардарян.
“Антитаначалари ва эмлашдан воз кечиш учун тиббий сабаби бўлмаган, яъни шунчаки вакцина олишни истамайдиган талабалар кундузги бўлим дарсларига киритилмайди. Улар учун нафақат масофавий таълим шакли, балким индивидуал иш режаси киритилади. Бу уларга алоҳида талаблар қўяди дегани”, - деди Сардарян.
МГИМО вакилининг сўзларига кўра, талабалар ва ходимларни эмлаш – кўнгилли асосдан қолмоқда, лексин бусиз одатий ҳаёт тарзига қайтишнинг имкони йўқ.
Турар жой, йўл, стипендия – хорижлик талабалар учун Россия грантлари
Аксарият ОТМларда бир талабада касаллик аниқланса, бутун гуруҳ академик таътилга чиқиш тартиби белгиланган. “Ўқув-машғулотлари эса икки ҳафтага тезлик билан масофавий шаклга ўтказилади”.
“Кундузга ва масофавий ўқув шакллари орасида бундай “сакрашлар” таълим самарадорлиги пасаймаслиги учун қилинмоқда, лекин кундузги форматга кўра бундай ўқишнинг самарадорлиги паст алабатта”, - дейди Сардарян.
Жамоатчилик палатаси аксарият ОТМлар орасида ўтказга сўровга кўра, аксарият хорижий талабаларни кундузги таълим дарсларига киришга рухсат бериш тарафдори. Анкета сўровларида МГИМО, Иқтисодиёт Олий мактаби, Урал Федерал университети, Болтиқ федерал университети, Россия Халқлар дўстлиги университети, Молия университети ва МДУ иштирок этган.