Россияда хорижлик талабалар ҳаёти енгиллаштирилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Oбуна бўлиш
Вақтинчалик яшаш гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилаётган хорижлик талабалар рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишларини тасдиқлашлари шарт бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия илм-фан ва олий таълим вазирлиги ИИВнинг мамлакатда хорижлик талабаларнинг бўлиб туришини соддалаштирадиган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда вазирлик раҳбари ўринбосари Пётр Кучеренко маълум қилди.
“Ҳақиқатдан ҳам улар (ИИВ – таҳр.) бизга киритган тузатишларни, биз уларни қўллаб-қувватладик. Мувофиқлаштириш учун юбордик ва ўйлаймизки, ИИВ бу фармон лойиҳасини киритади”, - деди Кучеренко. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Амалдорнинг сўзларига кўра, кучли рақобат шароитида Россия рақобатга бардош бера оладиган таълим шакллари ва қўллаб-қувватлаш чораларини таклиф этмоғи даркор.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг! >>
“Коммерсантъ” газетасининг ёзишича, 17 май куни хорижлик талабаларнинг Россияда бўлиб туришини соддалаштирадиган ҳужжатни қонун лойиҳалари фаолияти бўйича ҳукумат комиссияси маъқуллаган. Ҳужжат билан хорижлик талабаларга вақтинчалик яшаш гувоҳномасини алоҳида тартибда бутун таълим давоми ва кейинги 180 кунга беришни таклиф қилинмоқда.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2020
Россияда чет эллик талабаларнинг ишлаши осонлашди - янги қонун
Вақтинчалик яшаш гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилаётган хорижлик талабалар рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишларини тасдиқлашлари шарт бўлмайди. Шунингдек, ҳар йили истиқомати ҳақида хабарнома жўнатишларига ҳожат қолмайди. Бундан ташқари, уларга ўқишни тугатгандан сўнг уч йил мобайнида соддалаштирилган тарзда Россияда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0