Камилов Пентагон раҳбари билан Афғонистонни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон делагацияси раҳбари сифатида келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. 1 июль куни Вашингтон шаҳрига Ўзбекистон делагацияси раҳбари сифатида келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов, прибывший в г.Вашингтон во главе делегации Узбекистана, провел встречу с Министром обороны Соединенных Штатов Америки Ллойдом Остином
Учрашув чоғида Пентагон раҳбари вазир Абдулазиз Камиловни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
"Музокараларда мудофаа йўналишидаги, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Турли даражалар ва йўналишлардаги мунтазам мулоқот сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Америка алоқалари ижобий ўсиш суратларини касб этаётганлиги, амалий мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларнинг Ўзбекистон томонидан кўп йиллардан буён қўллаб-қувватланаётганлигини ҳамда ушбу мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясига кўмаклашишга тайёрлигини олқишлади", - дейилган баёнотда.