Си Цзиньпин Хитойни қул қилмоқчи бўлганларнинг "бошини ёришга" ваъда берди

"Хитой миллати - бу миллий ғурури ўта кучли бўлган ва ўзига ишонган миллат", - деб қайд этган ХХР раиси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин кимда ким Хитойни қулга айлантиришга уринса, "ўз бошини ёради", дея маълум қилди. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Хитой марсоходининг Қизил сайёрага қўниши – видео
Си Цзинпин мамлакат аҳолиси ҳеч қачон бошқа халқларга заҳмат етказмаганини ва ҳамиша адолат тарафида бўлганини қўшимча қилган.
"Хитой миллати - бу миллий ғурури ўта кучли бўлган ва ўзига ишонган миллат", - деб қайд этган ХХР раиси.
Унинг сўзларига кўра, "Хитой халқи ҳеч қачон ташқи кучларга ўзини сиқувга олишга, ўзига ситам ўтказишга ёки қулга айлантиришга йўл қўймайди, бу ишларни амалга оширмоқчи бўлганлар эса 1,4 миллиард хитойликларнинг жон-тани ва қони билан бунёд этилган буюк пўлат деворга урилиб, бошини ёради".