Жазирама, ўлимлар кўпайиши: Канада ёзни қандай бошдан кечирмоқда

Канаданинг турли шаҳарларда сўнгги бир неча кун ичида фавқулодда юқори ҳарорат кузатилмоқда.
Sputnik
1 / 8

Камида 486 киши Канада ғарбидаги Британия Колумбияси вилоятида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво қурбони бўлган бўлиши мумкин.

2 / 8

Британия Колумбияси вилоятида ўрмон ёнғинлари ҳам кузатилмоқда.

3 / 8

Айрим жойларда вазият чидаб бўлмас даражада, кўчага чиқиш деярли имконсиз.

4 / 8

Бундай об-ҳаво шароитида сурункали касалликларга чалинган одамлар, асаб касалликлари бўлган фуқаролар, шунингдек, кондиционерсиз хоналарда кўп вақт ўтказадиган ёлғиз одамлар ва шаҳар аҳолиси хавф остида ҳисобланади.

5 / 8

Тиббиёт ходимлари аҳолига кўчада камроқ юриш, кўпроқ сув ичиш ва бош кийимда бўлиш зарурлигини тавсия қилишмоқда.

6 / 8

Ванкувер шаҳри полицияси тўсатдан ўлимлар ҳақида 65 та хабар келиб тушганини билдирган.

7 / 8

Тахмин қилинишича, бу одамларнинг ўлими юқори ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўлганлардан кўпи пенсионерлар бўлган.

8 / 8

Маҳаллий метеобюро маълумотларига қараганда, 30 июнь куни Литтон шаҳрида ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди қайд этилган. Ҳаво 49,5 даражагача исиб кетган.