Бош консулхона Волгоградда Ўзбекистон фуқаролари билан бўлган ЙТҲни назоратга олди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россиянинг Волгоград вилоятида 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари иштирокида берган ҳодисани Ростов-на-Донудаги бош консулхона ўз назоратига олди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Волгоград-Москва трассасида ГАЗ 322131 (“ГАЗель”) автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган.
Ҳозирда ҳайдовчи Волгоград шаҳридаги 25-сонли шаҳар клиника касалхонасининг жонлантириш бўлимида. Мавжуд маълумотларга кўра, қолган йўловчилар ЙТҲ оқибатида енгил тан жароҳати олган ва юқорида тилга олинган тиббиёт муассасасига кўрикдан ўтиш учун юборилган.
Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео
“Вазият Бош консулхона назорати остида”, - дейилган хабарда.