https://sputniknews.uz/20210630/rossiyada-ichida-ozbekistonliklar-bolgan-gazel-agdarilib-ketdi--video-19476080.html
Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео
Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Волгоград-Москва трассасида ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео 30.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-30T13:13+0500
2021-06-30T13:13+0500
2023-04-05T18:33+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
йтҳ
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1e/19475703_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_a54c8830c700ab1ec36f2dac2365d64a.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Волгоград вилоятида, Волгоград-Москва трассасида меҳнат мигрантлари бўлган "Газел" микроавтобуси ағдарилиб кетди, деб хабар қилди вилоят ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати.ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражадаги тан жароҳати олди. Икки киши оғир аҳволда.Микроавтобусда жами 14 нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси асосан Самофаловкадан Иловлинский туманига далада ишлаш учун кетаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.Кўпчилик мигрантлар ёнида ҳужжатлари бўлмаган, аммо кейинчалик уларнинг барчаси қонуний равишда Россия ҳудудида бўлганлиги маълум бўлди.Ҳодиса Городишченский туманида содир бўлди, "Газел" ҳайдовчиси транспорт воситаси бошқарувини йўқотган, транспорт воситаси йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетди. Волгоград вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси воқеа жойига 6 та тез ёрдам бригадаси ва трасса тиббий ёрдам пунктларининг иккита гуруҳи юборилганини маълум қилди. Ҳозир воқеа содир бўлган жойда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ишламоқда, вилоят йўл ҳаракати хизмати раҳбарияти ҳам ЙТҲ жойига етиб келди.Бундан ташқари, вилоят миграция ишлари бошқармаси раҳбарияти вазиятни ўрганиб чиқади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1e/19475703_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_994dd0f28d7369675cae521a98d6d74e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ўзбекистон, йтҳ, мигрантлар, россия
ҳодисалар , ўзбекистон, йтҳ, мигрантлар, россия
Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео
13:13 30.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Волгоград-Москва трассасида ичида ўзбекистонликлар бўлган “Газел” ағдарилиб кетди – видео
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Волгоград вилоятида, Волгоград-Москва трассасида меҳнат мигрантлари бўлган "Газел" микроавтобуси ағдарилиб кетди, деб хабар қилди вилоят ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати.
ЙТҲ оқибатида 13 киши турли даражадаги тан жароҳати олди. Икки киши оғир аҳволда.
Микроавтобусда жами 14 нафар йўловчи бўлган, уларнинг барчаси асосан Самофаловкадан Иловлинский туманига далада ишлаш учун кетаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Кўпчилик мигрантлар ёнида ҳужжатлари бўлмаган, аммо кейинчалик уларнинг барчаси қонуний равишда Россия ҳудудида бўлганлиги маълум бўлди.
Ҳодиса Городишченский туманида содир бўлди, "Газел" ҳайдовчиси транспорт воситаси бошқарувини йўқотган, транспорт воситаси йўл четига чиқиб, ағдарилиб кетди.
Волгоград вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси воқеа жойига 6 та тез ёрдам бригадаси ва трасса тиббий ёрдам пунктларининг иккита гуруҳи юборилганини маълум қилди.
Ҳозир воқеа содир бўлган жойда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ишламоқда, вилоят йўл ҳаракати хизмати раҳбарияти ҳам ЙТҲ жойига етиб келди.
Бундан ташқари, вилоят миграция ишлари бошқармаси раҳбарияти вазиятни ўрганиб чиқади.