Ўзбекистонга яна бир миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Бугун Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.
Мутахассис эмлангандан кейин ҳам коронавирус юқтириб олиш кузатилиши юзасидан изоҳ берди
Бу ушбу вакцинанинг республикага келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг: 27 мартда — 1 миллион доза, 27 апрелда — 1 миллион доза, 18 майда — 1 миллион доза, 19 майда — 500 минг доза, 10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.
Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.