Тошкентдаги савдо мажмуаларида аҳолини COVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун, 27 июндан, Тошкент шаҳридаги барча савдо шохобчаларида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
В торговых точках Ташкенте стартовала вакцинация населения
Яшнобод тумани марказий поликлиникасида оилавий шикофор бўлиб ишловчи Ҳилола Қулаҳмадованинг маълум қилишича, савдо марказида вакцинанинг биринчи дозасини олиш мумкин. Бунинг учун паспорт сўралади. Вакцинанинг қолган дозаларини фуқаролар ўзлари яшайдиган поликлиникаларда олишлари мумкин.
В торговых точках Ташкенте стартовала вакцинация населения
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эмланиш акцияси "Мен вакцина олдим" (#мен_вакцина_олдим) шиори остида бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши бепул ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланган.
Санитария-эпидемиология хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, савдо шохобчаларида коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан ташқари “Спутник V” вакцинаси билан ҳам эмланиш мумкин. Бироқ “Спутник V” вакцинасининг миқдори камлиги сабабли у ҳамма нуқталарга етказилмаган. Яқин кунларда бу вакцинанинг янада кўпроқ партияси олиб келинса, унинг савдо жойларидаги миқдори кўпайтирилади.
Ўзбек-хитой вакцинаси "ҳинд штамми"га ҳам қарши тура олади
Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Sputnik мухбирига Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг биринчи компонентини олганини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотларига кўра, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси коронавируснинг "дельта штаммига" қарши ҳам самарадордир.