Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистоннинг ЕОИИга тўлиқ қўшилиши мамлакат учун янги имкониятларни очади – Мишустин

Москвада Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари даражасида ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Россия бош вазири Михаил Мишустин иш натижалари ва турли соҳалардаги йирик қўшма лойиҳалар ҳақида гапирди.
Sputnik
Унинг сўзларига кўра, Тошкент ва Москва ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги даражасини ўзаро ҳамкорлик ва биргаликдаги муносабати даражаси жиҳатидан мисли кўрилмаган деб ҳисоблаш мумкин.
Хусусан, Михаил Мишустин Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи-давлат сифатида қўшилишининг ижобий самарасини қайд этди. Бу мақом республикага ташкилотнинг барча афзалликларини баҳолашга ва келгусида интеграциялашган тақдирда хусусиятларни ҳисобга олишга имкон беради.
"Ишончим комилки, Евроосиё Иттифоқидаги тўлақонли иштирок этиш Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши учун қўшимча имкониятлар ва, албатта, Ўзбекистон фуқаролари учун сезиларли устунликларни яратади".
Москвадаги йиғилиш якунида Арипов ва Мишустин қандай ҳужжатларни имзолашди
Россия ҳукумати раҳбари пандемиянинг оғир даврида ҳам Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Сўнгги бир йилда савдо ҳажми 15 фоиздан ошди - қарийб 6 миллиард долларга етди. Бундан ташқари, агар республикага Россия товарларининг экспорти 12 фоизга ўсган бўлса, Ўзбекистондан импорт деярли 25 фоизга ўсди.
Мишустин шунингдек, саноат, ёқилғи-энергетика комплекси, шу жумладан атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш, тиббиёт ва таълим, рақамли иқтисодиёт, умуман, юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни жиддий равишда кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.