Москвадаги йиғилиш якунида Арипов ва Мишустин қандай ҳужжатларни имзолашди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин принял участие в работе совместной комиссии России и Узбекистана
Премьер-министр РФ М. Мишустин принял участие в работе совместной комиссии России и Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари сешанба куни қўшма комиссия йиғилишини ўтказди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов икки мамлакат Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши якунларига кўра 12 та ҳужжат имзолади.
Рўйхат:
қўшма коммюнике;
ҳукуматлар ўртасида “Россия-Ўзбекистон” логистик йўлакларни ривожлантириш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
Россия давлат рўйхатга олиш, кадастр ва картография федерал хизмати ва Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ҳамкорлик битими;
Россия Федерал божхона хизмати (ФБХ) ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ўртасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, жисмоний шахслар томонидан нақд пул маблағларини ва (ёки) пул воситаларини трансчегаравий жойини ўзгартиришда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги ахборот ҳамкорлиги тўғрисида битим;
ФБХ ва ДБҚ ўртасида ташқи иқтисодий фаолияти шубҳали иштирокчилар томонидан молиявий операциялар содир этилишининг олдининг олиш, аниқлаш ва огоҳлаштириш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
меҳнат инспекцияси, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома;
“Российский экспортный центр” АЖ, “РЖД Логистика” АЖ ва “UzAgroLogistics Centers” МЧЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
2016 йил 30 декабрдаги ДБҚ ва ФБХ ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилишида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисидаги (Соддалаштирилган божхона йўлаги) битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома;
ўзбек томонига Ўзбекистон учун маданий бойлик ҳисобланган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси;
2017 йил 7 апрелдаги Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерал божхона хизмати ўртасидаги Ўзбекистондан келаётган ва Россияга киритилаётган божхона қиймати хусусиятига эга маълумотлар билан ўзаро алмашиш баённомасига ўзгартириш тўғрисидаги баённома;
Ўзбекистон ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмат ўртасида алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида ўзаро англашув меморандуми (илгари – битим).
Янгиликлар лентаси
0