Ўзбекистонда биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган лабораториялар йўқ – ТИВ

Бир қатор ОАВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВларда тарқалаётган республиканинг Ғарб давлатлари билан биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги гўёки қўшни давлатлар учун хавф туғдираётгани тўғрисидаги баёнотларга муносабат билдирди.

<...> Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенция иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди”, - дейилган расмий баёнотда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга нисбатан билдирилган ҳар қандай асоссиз баёнотлар икки томонлама муносабатларда муайян кескинликни келтириб чиқаради.
Вазирлик бу, энг муҳими, ўзаро ишончга асосланган давлатлараро мулоқотга зарар етказади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистонда АҚШ биолабораториялари бўлмаган ва бўлмайди - Мадаминов