Филиппин президенти эмланишга қаршиларни чўчқа вакцинаси билан қўрқитди

Фақат аҳмоқ одамларгина вакцина олишни истамаслиги мумкин, деб ҳисоблайди Филиппин президенти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Филиппин президенти Родриго Дутерте COVID-19 инфекциясини юқтираётганлар сони ортиб бораётган бир вақтда вакцина олишни истамайдиганларни қамоққа тиқиш ваъдасини берди.
Бу ҳақда Aljazeera.com нашри хабар берган, деб ёзади РИА Новости.
Филиппин президенти жиноятчиларни шахсан ўзи ўлдирганини айтди
"Агар сен вакцина олишни истамаётган бўлсанг, мен сени қўлга оламан ва эмлайман. Сизлар зиёнкорсизлар... Агар сиз вакцина олмас экансиз, Филиппинни тарк этинг. Ҳиндистонгами ёки Америкагами кетинг. Мен ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига вакцина олишдан бош тортаётган одамлар рўйхатини шакллантириш буйруғини бераман", - деган давлат етакчиси.
"Фақат аҳмоқ одамларгина" вакцина олишни истамаслиги мумкин, деб қўшимча қилган Дутерте.
"Эй, вакцина олишни истамаётган одамлар, мен сизларга чўчқа вакцинасини киритаман. Бу вирусни ҳам, сизни ҳам аниқ ўлдиради",- деб қўрқитган Дутерте.