ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 20 июнь куни Тошкент метрополитени "Олмазор" бекатида барча йўловчилар тушириб юборилди. Метрополитен матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, соат 22:10 да Чилонзор йўналиши "Олмазор" бекатидан "Бекат-1" томон ҳаракатни бошлаган поезд машинисти носозликни аниқланган.
“Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар "Олмазор" бекатида туширилган. Носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркибидаги поезд электродепога жўнатилган”, - дейилган хабарда.
Метрополитен келтирилган носозликлар учун йўловчилардан узр сўраган.