ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тожикистонда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари хавфсизлик кенгаши котибларининг 16-анъанавий учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Учрашувда РФ ХК котиби Николай Патрушев иштироки кутилмоқда.
"ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари 22-23 июнь санасига режалаштирилган”, - деб аниқлик киритган РФ ХК.
Учрашувда қандай мавзулар муҳокама этилади ва ташрифнинг қолган тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ.
ШҲТ – Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилотдир.
Жорий йилда ташкилотнинг 20 йиллик юбилейи нишонланди. Ҳозирда ШҲТга раислик ваколати Тожикистонга ўтган.
Ҳозирда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчи мақомига, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка эса шерик-давлатлар мақомига эга.