Душанбеда ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилиши бўлиб ўтади

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар хавфсизлик кенгаши котиблари учрашуви бўлиб ўтади. Йиғилишга РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ҳам келиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Тожикистонда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари хавфсизлик кенгаши котибларининг 16-анъанавий учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон нашри.
Учрашувда РФ ХК котиби Николай Патрушев иштироки кутилмоқда.
"ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари 22-23 июнь санасига режалаштирилган”, - деб аниқлик киритган РФ ХК.
Эмблема РАТС ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
ШҲТ махсус хизматлари Тошкентда нималар ҳақида келишиб олишди - видео
Учрашувда қандай мавзулар муҳокама этилади ва ташрифнинг қолган тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ.
ШҲТ – Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилотдир.
Жорий йилда ташкилотнинг 20 йиллик юбилейи нишонланди. Ҳозирда ШҲТга раислик ваколати Тожикистонга ўтган.
Ҳозирда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчи мақомига, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка эса шерик-давлатлар мақомига эга.
Янгиликлар лентаси
0