Эронда янги президент сайланди

Эрон суд ҳукумати раҳбари Иброҳим Раисий президент сайловларида ғолиб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Эронда президент сайловларида мамлакат суд ҳукумати раҳбари Иброҳим Раисийнинг қўли баланд келди. Бу ҳақда телевидение орқали эфирга узатилган матбуот анжуманида ички ишлр вазири Абдулриза Раҳмани Фазлий маълум қилди.
Сайловлар 18 июнь куни бўлиб ўтди, олий лавозим учун тўрт номзод кураш олиб борди.
РИА Новостининг ёзишича, Раисий 17 926 345 та овоз олган (61 фоиз). Ундан кейинги ўринларда Муҳсин Ризоий (11,7 фоиз), Адбулносир Ҳимматий (8,3 фоиз), Ҳусайн Ғозизода Ҳошимий (3,4 фоиз).
3,7 миллионтача овоз ҳақиқий эмас деб топилган. Сайловларда 59,3 миллион кишидан 28,3 миллион сайловчи иштирок этган.
Эрон билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик илдам ривожланмоқда - Асадов
Иброҳим Раисийни Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний ғалаба билан қутлади.
Руҳонийнинг ўзи сайловларда иштирок этмаганди, чунки унинг бу лавозимдаги иккинчи муддати ўз поёнига етганди.