https://sputniknews.uz/20210409/eron-bilan-iqtisodiy-va-siyosiy-hamkorlik-ildam-rivojlanmoqda---asadov--18240805.html
Эрон билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик илдам ривожланмоқда - Асадов
Эрон билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик илдам ривожланмоқда - Асадов
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон орасида савдо алоқалари илдам ривожланмоқда. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
2021-04-09T12:17+0500
2021-04-09T12:17+0500
2021-04-18T19:40+0500
сиёсат
ҳамкорлик
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/05/18159133_145:224:855:623_1920x0_80_0_0_67e289c714c248267fdae2ddf6788d28.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон орасида савдо алоқалари илдам ривожланмоқда. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди. Иқтисодий ҳамкорлик асосан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика каби соҳаларда ривожланган. Янги инвестиция лойиҳалари қиймати 61 миллион долларни ташкил қилган. Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашган эди. Учрашув давомида иқтисодий масалалардан ташқари хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш маслалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинган эди.Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлаган.Маълумот учун, Эрон – Ўзбекистоннинг анъанавий ва ишончли шериги. Сўнгги йиллар йиллар давомида икки давлат орасида иқтисодий алоқалар фаол ривожланиб келмоқда. 2019 йилдан бошлаб Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришга соддалаштирилган виза тизими жорий этилган.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/05/18159133_363:198:930:623_1920x0_80_0_0_31937aa01c0bd48016dffab03cfc2fc7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ҳамкорлик, эрон
Эрон билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик илдам ривожланмоқда - Асадов
12:17 09.04.2021 (янгиланди: 19:40 18.04.2021) Эрон билан хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш маслаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон орасида савдо алоқалари илдам ривожланмоқда. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистон ва Эрон орасида савдо айланмаси 250 миллион долларни ташкил этгани ва қўшма корхоналар сони 3 баробар ортгани қайд этилган.
Иқтисодий ҳамкорлик асосан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика каби соҳаларда ривожланган. Янги инвестиция лойиҳалари қиймати 61 миллион долларни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашган эди. Учрашув давомида иқтисодий масалалардан ташқари хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш маслалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинган эди.
Хавфсизлик кенгашлари ўртасида илк маслаҳатлашув механизми ўрнатилди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлаган.
Маълумот учун, Эрон – Ўзбекистоннинг анъанавий ва ишончли шериги. Сўнгги йиллар йиллар давомида икки давлат орасида иқтисодий алоқалар фаол ривожланиб келмоқда. 2019 йилдан бошлаб Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришга соддалаштирилган виза тизими жорий этилган.