ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ва Минскка четдан босим ўтказилаётганини айтди. Лавровнинг айтишича, бу икки давлатга қарши гибрид уруш олиб борилмоқда.
"Биз ўта мураккаб шароитларда ҳамкорлигимизни ривожлантираётганимизни айтган эди: иккала давлатга ҳам ноқонуний, бирёқлама жиловлаш инструментларидан фойдаланган ҳолда четдан жиддий босим ўтказилмоқда", - деб хабар қилди беларуслик ҳамкасби Владимир Макей билан қўшма матбуот-анжуманида Сергей Лавров.
"Бизга қарши гибрид уруш усулларини қўллашаётганини сезмоқдамиз: бу бирёқлама санкциялардан тортиб, нопок ахборот кампанияларида ўз аксини топмоқда, сиз буларнинг барчаси қандай рўй бераётганини биласиз, фактларни келтириб ўтирмайман, чунки бу барчага яхши маълум", - деб қўшимча қилди Лавров.
"Ғарбдаги ҳамкасбларимизнинг бундай очиқчасига тажовузкорлигини ҳисобга олган ҳолда биз Россия Федерацияси ва Беларус Республикасининг давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мавжуд халқаро ҳуқуқий шартномалар асосида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришга келишиб олдик", - дея таъкидлади Лавров.