АҚШнинг Россияга қарши “гибрид уруши” очиқ босқичга ўтди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия Тергов Қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин
Россия Тергов Қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатлар орасидаги рақобат турли соҳаларда давом этмоқда, лекин охирги йилларда “гибрид уруш” очиқ босқичга ўтди, дейди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Охирги ўн йил давомида Россия ва яна бир неча мамлкатлар АҚШ ва унинг иттифоқдошлари бошлаган “гибрид уруш” таъсири остида, дейти Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин, РИА Новости Коммерсантъ-Власть газетасига асосан.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Ғарб мамалкатлари Россияга қарши “валюта урушлари” олиб бораётганини ҳам айтиб ўтди. Бастрыкиннинг сўзларига қараганда “АҚШ доллар оқимларини у ёки бу томонга бошқариб, ривожланаётган мамалкатлар валюталари қадрсизлантирмоқда”. Бунинг олдини олиш учун сармояларнинг чегаралар аро ҳаракатини назорат остига олишдир.  

Ундан ташқари, Александр Бастрыкин АҚШнинг Россия атрофида жойлашган мамлакатларда “демократияни ривожлантириш дастурлари”га харажатлари ошганига ҳам эътибор қаратди. Бастрыкиннинг фикрига кўра, аслида гап Россияга қарши “мафкуравий қурол” ҳақида кетмоқда, келажакда у Россияга қарши кайфиятлар кўтариш учун ишлатилиши мумкин.  

АҚШ ва Россия мунособатлари 2014 йилда Украинадаги вазият туфайли ёмонлашди. 2014 йил охирида Европа Иттифоқи ва АҚШ Россияга қарши бир қатор санкциялар киритди. Бунга жавобан Россия ҳам санкцияга қўшилган мамлакатлардан импортни таъқиқлаб қўйди. Ўтган йилда ушбу санкциялар муддати узайтирилганидан кейин, Россия ҳам уларни 2016 йилнинг 5 августига қадар узайтирди. 

Янгиликлар лентаси
0