ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дениел Розенблюмни қабул қилди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.