Ўзбекистон ҳукумати 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашни режалаштирган - тафсилотлар

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш вазифаси белгиланган, жумладан давлат дастури асосида 45 минг хонадонга мўлжалланган уй-жойлар қурилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш вазифаси белгиланган, жумладан давлат дастури асосида 45 минг хонадонга мўлжалланган уй-жойлар қурилади. Бу ҳақда Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Хошимов бугун бўлиб ўтган матбуот-анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Март ойида “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинган эди.
Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ соҳасидаги ислоҳотлар учун 60 млн доллар ажратади
Қурилиш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан янги тартиб доирасида 27 628та (18 368 та шаҳарларда, 9 260та қишлоқ жойларда) уйлар қуриш учун ипотека кредитлари ажратилади.
Бунда, 8,3 мингдан ортиқ уй "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ иштирокида ва 3,5 мингдан ортиқ уй "Узшаҳарқурилиш инвест" ИК МЧЖ иштирокида қурилади.
Бу хонадонларни ўз ичига олган 1048та кўп квартирали уй-жойлар қурилиши учун муҳандислик коммуникация тармоқларига яқин бўлган 175та массивлар танлаб олинган.
Массивларни танлашда қуриладиган уйларни нархларини оптимал даражада ушлаб туриш учун қуйидаги параметрларга эътибор қаратилди:
- массивлар яхлит шаклда қурилиши керак, яъни битта массивда камида 5та ва ундан ортиқ;
- массивларни ташқи инженер коммуникацияларни уланиши осонлиги;
- бу ҳудудларни инженер-геологик нуқтаи назаридан мақбуллиги ҳисобга олинди.
Шерматов: янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади
Қурилиш нархини пасайтириш мақсадида қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори, шаҳар жойларда 9 ва ундан юқори уйларни монолит железобетон вариантларида қуриш белгиланди.
Уйларни қурилаётганда иккинчи даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимоя билан таъминланганлиги эътибор қаратилди. Бу ҳимоя - уйда яшовчиларни ойлик бюджетини иқтисод қилишга ҳам олиб келади.
Танланган 175та массив рўйхати вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланди ва бу массивлар кесимида белгиланган лойиҳа ташкилотлари томонидан бош режалари ишлаб чиқилди.
Мирзиёев янги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирини тайинлади
Бош режаларни ишлаб чиқишда бу ҳудудлар яқинида ижтимоий соҳа объектларини мавжудлигига асосий эътибор қаратилди.
“Агар маълум радиусда ижтимоий соҳа объектлари бўлмаса, бош режалар билан у ерда уйлардаги хонадонларни сонидан келиб чиққан ҳолда мактаб, боғча ва тиббиёт муассасаларини қуриш режалаштирилган”, - деди қурилиш вазирлиги вакили.
Бу уйларни қуриш мақсадида етакчи лойиҳа ташкилотлари томонидан 11 дан ортиқ намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилди. Лойиҳалар қурилиш вазирлигининг техник кенгашида келишилиб, техник ва иқтисодий параметрлари белгиланди.
Бундан ташқари, аҳолига қурилиш соҳасида тегишли маълумотларни етказиш мақсадида 2та портал ишга туширилди.
Бугунги кунда, ҳудудларда 19 648та хонадонли 582та кўп қаватли уй-жойларни қурилиши бошланган бўлиб, мазкур ишларга 261та пудрат ташкилотлари танлаб олинган.
Тасдиқланган массивларнинг топогеодезия, геология-қидирув ишлари ва массивлар қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 18,1 млрд. сўм ажратилган.