Россия ва Хитой Ойда станция қуриш режасини тақдим этди

Москва ва Пекин Ой орбитаси ва сатҳида экспериментал-тадқиқот воситалари мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия ва Хитой Санкт-Петербургдаги конференцияда Ойда Халқаро илмий станция қуриш йўл харитасини тақдим этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Москва ва Пекин Ой орбитаси ва сатҳида экспериментал-тадқиқот воситалари мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.
Роскосмос Трампнинг Ой захираларини ўзлаштириш тўғрисидаги фармонини тажовузкор деб топди
Лойиҳани уч босқичда амалга ошириш мўлжалланган. 2021 йилдан 2025 йилгача ҳудудлар қидириб топиш режага киритилган. Бу даврда учта Россия ва учта Хитой автоматик станциялари иши йўлга қўйилади.
Сўнгра қуриш ишлари бошланади. Бунинг учун "Луна-28" ва "Чанъэ-8" автоматик станциялари ишга туширилади, ундан кейин учта Россия ва учта Хитой ракеталари ёрдамида инфратузилмани ташкил этиш кўзланмоқда.
Учинчи босқич станциянинг тўлақонли ишга тушиши бўлади.