ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган юксалишни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашувда маълум қилди.
Минниханов 16-17 июнь кунлари Ўзбекистонда ишчи ташрифи билан бўлиб турибди.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозир мисли кўрилмаган юксалишни бошдан кечирмоқда. Татаристон Республикаси Сизнинг раҳбарлигингиз остида Россия Федерациясининг энг муваффақиятли ҳудудларидан биридир. Ишончим комилки, бу ташриф муносабатларимизни янада чуқурлаштиришга имкон беради”, - деди Арипов.
Татаристон етакчиси республика Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни фаол ривожлантираётганини таъкидлади. Жорий йил апрелида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Россия минтақасига ташриф буюрганди. Миннихановнинг сўзларига кўра, бу ҳудудлар ривожланининг асосий йўналишлари бўйича тажриба алмашишга имкон берган.
“Делегацияларнинг айнан шундай ўзаро ташрифи янги тажриба орттириш ва иш муносабатларини йўл қўйишга имкон беради”, - деб қўшимча қилди у.
Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан бизнес форумда иштирок этиш, ишбилармонлар ва республикада истиқомат қилаётган татар диаспораси билан учрашиш, TEXNOPARK МЧЖга ташриф буюриш кабилар ўрин олган.