Татаристонда Ўзбекистон савдо ваколатхонаси очилади - Умурзаков

© Sputnik / Рамиз БахтияровРустам Минниханов прибыл в Ташкент
Рустам Минниханов прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Татаристон бизнесменлари дуч келаётган барча муаммолар ҳукумат даражасида ҳал қилинади - Умурзаков.
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Татаристонда Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонаси очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Татаристон бизнес форумида маълум қилди.
Вазир айтишига кўра, Татаристонда очиладиган ваколатхона Россиянинг Москва шаҳрида яқин вақт ичида очиладиган Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасининг филиали бўлиб у ерда камида икки нафар ходим ишлайди.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Москвада Ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси очилади - президент қарори
Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган бизнес форумда Сардор Умурзаков Шунингдек, Ўзбекистон ва Татаристон халқлари маданий яқин эканини ҳамда кўп асрлик иқтисодий ҳамкорлик ришталарига эга эканини қайд этиб, ушбу алоқаларни аниқ натижаларга айлантириш вақти келганини ишонч билан таъкидлади.
Шунингдек, Умурзаков ушбу ташриф Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга 4-атшрифи бўлсада, икки Республика орасидаги иқтисодий алоқалар етарли даражада ривожланмаётганини, керакли натижаларга эришилмаётганини айтиб ўтди.
“Биз учрашувдан учрашувгача ёки форумдан форумгача эмас доимий равишда кўпроқ сифатлироқ ишлашимиз керак”, - деди бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, Умурзаков, Ўзбекистонда 200 минг кишидан иборат татарлар диаспораси борлигини ҳамда Татаристонда 9 минг кишилик ўзбек диаспораси борлигини қайд этди ва “улар ҳам ушбу ҳамкорликдан натижалар кутишаётганини” маълум қилди.
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон ва Татаристон бизнесменлари дуч келаётган барча муаммолар ҳукумат даражасида ҳал қилинишини маълум қилди.
Бугун Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Кун тартибида бизнес-форумда иштирок этиш, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиш ҳамда Тошкент вилоятидаги технопаркка ташриф буюриш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0