НАТО саммитининг қўрқинчли якуни: альянс РФ ва МДҲга сохта "айблар" учун таҳдид қилмоқда

Шимолий атлантика альянсининг июнь ойидаги саммити бошқаларидан устувор ва мутлақо ёлғон таҳдидларнинг алоҳида "тизиб чиқилиши" билан ажралади.
Sputnik
НАТО якуний коммюникесидаги бузиб кўрсатилган координатлар тизимида Россия, кутилганидек, "дунё учун асосий таҳдид" сифатида кўрсатилди, иккинчи ўринда катта фарқ билан Шимолий Корея ва Эрон келмоқда, тинч Беларус Республикаси хавфсизликка таҳдид рўйхатида учинчиликни "эгаллаган" бўлса, Хитой тўртинчи ўринда ёдга олинган. Дунёда ҳеч ким НАТОга тенг ҳуқуқли, мустақил давлатларни "сортларга" қараб ажратишга ваколат бермаган. Шу билан бир вақтнинг ўзида сайёранинг атиги 10 фоиз аҳолиси манфаатларини ифодаловчи ушбу иттифоқнинг бу сингари "айблов" аргументлари ҳам ўта ғалати туюлмоқда.
НАТО учун "таъқиқ зонаси": Россия "Искандерлари" янги ракеталарга эга бўлди
Брюссел саммитининг 14 июндаги коммюникесини Россияга қарши "манифест" деб аташ мумкин - ортиқча эзмаликка йўл қўйилган, у бемаъни ҳамда МДҲ давлатлари ва, умуман, инсоният учун хавфлидир. "Айблов хулосаси"нинг ўндан ортиқ моддалари "Россия таҳдиди"га бағишланган (9-15, 25, 46, 50, 54). Таққослаш учун, КХДР ва Эронга атиги биттадан пункт насиб қилган бўлса (51 ва 52), "Хитой таҳдиди" икки пункт билан белгиланган (55-56). Ҳужжат ниҳоятда парадоксал.
Альянс сўнгги чорак аср давомида Эрон, Афғонистон, Ливия, Югославия, Сурияни фаол равишда бомбардимон қилмоқда ва шундай экан, у томондан бўлаётган "Россиянинг тажовузкор ҳаракатлари Евроатлантик хавфсизлигига таҳдид солмоқда" сингари баёнотлар қанчалик ҳақли? Шу билан бирга, коммюникеда блок 25 йилдан ортиқ вақт мобайнида Россия Федерацияси билан шериклик алоқаларини ўрнатиб, халқаро мажбуриятларини бажариб келаётгани, Россия эса "қадриятлар, тамойиллар, ишонч ва мажбуриятларни бузишда давом этаётгани" таъкидланган.
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
"Шериклар" реал дунёга қайтишни исташмайди. АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Киевда уюштирилган давлат тўнтариши, Қримнинг Россия Федерациясига қайтарилиши ва 2014 йилда Уэлсда бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг альянс томонидан Россия билан барча амалдаги фуқаролик ва ҳарбий ҳамкорликлар тўхтатилган. Шу билан бирга Москва гўёки "тавба қилиши шарт" ва "одатдаги ишларига қайтмоғи лозим". Бу "оккупация қилинган ҳудудлар" қайтарилишини назарда тутади: Қрим - Украинага, Абхазия ва Жанубий Осетия - Грузияга, Приднестровье - Молдовага.
Акс ҳолда, Брюссел, "хавфсизлик соҳасида ёмонлашиб бораётган вазиятга, жумладан, шимолий атлантика альянсининг шарқий қисмида пешқадамлик қилиш орқали жавоб қайтариш"га ваъда бермоқда. Ушбу далиллар дунёни англаш бузилганини акс эттиради ва шу аснода яқинда Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан айтилган НАТО "миясининг ўлими" ҳақидаги хулосаси бехосдан ёдга тушади. Тинчлик ва хавфсизлик ҳақидаги сўзларни ниқоб қилиш орқали Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари қўшни давлатлар ва халқлар тақдирига бефарқ ҳолда, Россия билан жангга тайёрланишмоқда.

Асоссиз айбловлар

Шимолий Атлантика альянсини Россия томонининг турли соҳаларда ҳарбий қудратни ошираётгани хавотирга солмоқда. Янги ҳарбий салоҳият, "иғвогарлик ҳаракатлари, шу жумладан, НАТО чегаралари яқинида ҳам", огоҳлантирмасдан, кутилмаганда ўтказилган кенг кўламли машқлар, Қримда ҳарбий кучлар жамланишининг давом этиши, Калининград вилоятида замонавий икки вазифали ракеталарни жойлаштириш, Беларусь билан ҳарбий интеграллашув.
Путин Қримдаги референдум бўйича қарорни қандай қабул қилгани ҳақида гапирди
Бу ерда шуни ёдга солиш лозимки, Россия альянс чегараларига яқинлашган эмас, НАТО эса Россия чегараларига қадар кенгайган. Қолаверса, МДҲ майдонида "рангли инқилоблар" форматида гибрид урушлар амалиёти аллақачон йўлга қўйилган.
НАТО гуманитар ташкилот эмас ва РФ хавфсизлиги учун потенциал хавфни ташкил қилади. Бу ерда Москва ва Минскнинг реакциясини тушунса бўлади, улар альянснинг Европа(Югославия), Яқин Шарқ (Ироқ, Афғонистон, Сурия), Африка (Ливия) ва бошқа кўплаб жойлардаги геосиёсий "тузатишларини" унутишмаган.
Реал "далиллар" йўқлиги боис, НАТО Россия зиммасига "иттифоқдошлар сайловлари ва демократик жараёнларга аралашишга уриниш" ҳолатлари, "кенг кўламли дезинформация кампаниялари", "Россия махсус хизматларининг альянс ҳудудида ноқонуний ва деструктив ҳаракатлари"ни юкламоқда ва Россиядан Чехия Республикаси ҳамда Қўшма Штатларга "нодўстона мамлакатлар" дея берилган таърифни бекор қилишни талаб қилмоқда.
Гўёки Россия "НАТОни мажбурлаш мақсадида" ўрта ва кичик масофага учадиган қатор мажмуаларни кенг ёйган ҳолда ўз ядровий арсеналини диверсификация қилмоқда. Нимага мажбурлаш? "Стратегик қўрқитишнинг тажовузкор сиёсати" сингари аҳмоқона жумлалар нимани англатади, ахир НАТО давлатларининг ўзлари Европада РСМДни жойлаштиришга мораторий тўғрисида Россиянинг аниқ таклифини қўллаб-қувватлашмаган эди-ку.
"Русларнинг нозик жойига урамиз": НАТО нимани режалаштирган
"Россия оддий қуролли кучларнинг ностабиллаштирувчи машғулотларига катта эътибор қаратиб, агрессив ва масъулиятсиз ядровий риторикадан фойдаланишда давом этмоқда". Кечирасиз, ҳарбий манёвлар дунёнинг барча давлатларида ўтказилади, ва фақатгина НАТО аъзолари аксарият машғулотларни хорижий ҳудудларда - масъулиятсиз ва тажовузкор равишда амалга оширадилар.
Ахир Москва ядровий қуролни қўллаш билан кимгадир бевосита таҳдид қиляптими? Ёки Мексика шимоли, Канада жанубида ҳарбий манёврларни ўтказиш учун ўз қўшинларини океан ортидан кўчиряптими? Булар Пентагон Европада амалга ошираётган ишлар билан тенг. Россиянинг машқлари "ўта" кўламдорми? Шунга яраша РФ ҳудуди ҳам дунёда тенгсиз (АҚШдан икки карра кўп), мудофаа қобилиятини таъминлаш учун шунга монанд инструментлар даркор. Кўриниб турибдики, Россияни "барча гуноҳларда айбдор қилиш" АҚШ ва НАТОнинг РФга ва унинг иттифоқдошларига қарши жанговар ҳаракатларига реал тайёргарликни ниқоблаш ёки оқлашга уринишдан бошқасимас.
Столтенберг: НАТОнинг барча аъзолари мудофаа сарфларини оширишлари шарт
Пешқадам ҳарбий инфратузилма ва чет эл альянсининг Руминия ҳамда Болтиқ мамлакатларида кенгайиб бориши - бу тинч регион ва денгизларнинг қуролланган можаро зонасига айлантирилишининг ёрқин намунасидир. Мақсад эса кейинчалик уларни демонтаж қилиб, шарқроқда жойлашган собиқ иттифоқ мамлакатларини талон-тарож қилишдир. Бу ерда америкаликлар томонидан эрон, ироқ ва сурия нефтининг қазиб олиниши (ўғрилиги) хусусиятларига чуқур берилмаймиз, аммо сибир углеводородлари ва Марказий Осиёдаги фойдали қазилмалар конлари улардан кам "ўлжа" эмаслиги аниқ.

Тинч МДҲнинг бузилиши

НАТО коммюникесида шундай дейилган: "Украина ва унинг атрофидаги зиддият ҳозирги шароитда бизнинг кун тартибимизнинг асосий мавзусидир". Москванинг "хатолари" рўйхати илова қилинган. Аммо Россия Украинада юз берган фуқаролар урушида ўзини можаро томони сифатида кўрмаяпти. Ахир АҚШ ва ЕИнинг 2014 йилда Украинадаги сайлов жараёнига қўпол тарзда аралашуви Донбассда қуролланган можарога ва Қримнинг Россия таркибига қайтарилишига сабаб сифатида хизмат қилмаганмиди? Бу фактларни тан олмаслик мумкин, эҳтимол янгича изоҳлар айтиш мумкиндир, аммо уларни ўзгартириб бўлмайди. Қрим референдум якунлари бўйича – тинч ва қонуний тарзда РФ таркибига кирди, ва бу тарихий воқеанинг ортга қайтарилмаслиги Россия Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Россияга аксини агрессив тарзда исботлашни истовчилар "мушт ейди", аммо бу таҳдид эмас, балки мажбурий реакциядир.
Россия қирувчилари “рақиб” аэродромини яксон қилди – видео
Алянс Украина, Грузия ва Молдова Республикасининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини "халқаро миқёсда тан олинган чегаралар доирасида" қўллаб-қувватлашини қайта ва қайта таъкидлаб, Россияни "ҳар учала давлатга уларнинг розилигисиз жойлаштирилган қўшинларини олиб чиқиб кетишга" чақиради. Дунё ўзгарди. Харитада СССР ҳам ГДР ҳам йўқ. НАТОнинг фаол иштироки оқибатида Югославия ҳам ғойиб бўлди. Ғарбпараст "атиргул инқилоби"нинг акс-садоси сифатида Грузияда амалда мустақил Абхазия ва Жанубий Осетия пайдо бўлди ва Россия уларни 12 йилдан кўпроқ вақт олдин тан олган. Кун келади Грузия ва унинг "шериклари" ҳам янги воқеликни адекват тан олишади. Ушбу фонда "вақтинча босиб олиш" ёки қўшиб олиш тўғрисида ҳар қандай гап худдики, 2008 йил 8 августи сингари ноконструктив ва хавфлидир.
Чегараларнинг дахлсизлиги тўғрисида. Молдовадаги қуролли тўқнашув Приднестровье рус тилида сўзлашадиган аҳолисининг бутун республика билан Руминия таркибига интеграллашишни истамаслиги туфайли юзага келган эди. Ўшанда, 1992 йилда Россия Приднестровьега БМТнинг тинчликпарвар контингентини юборишни таклиф қилган эди, аммо Ғарб бу таклифни жуда қиммат деб ҳисоблади. Бундай "консалтинг"дан сўнг рус қўшинлари халқаро тинчликпарвар мақомини олишди ва Приднестровьеда отишма тўхтади. Инсониятнинг замонавий тарихда бу тинчлик ўрнатишнинг ягона муваффақиятли тажрибасидир.
Бу ерда, МДҲ майдонида, Шимолий атлантика альянси "Грузия - Молдова - Украина" туридаги виртуал ҳарбий блокларни конструкция қилмасдан, балки можароларни реал ва самарали ҳал этишга ўрганса бўларди.
Макрон умумий Европа армиясини тузишни таклиф қилди
Коммюникедаги эътиборни жалб қиладиган яна бир пункт: "НАТОга аъзо-давлатлар Беларусда 2020 йилнинг августида авж олаётган воқеалар ривожидан аввалгидек хавотирда. Беларус сиёсати ва ҳаракатлари регионал стабилликка таъсир кўрсатади". Бу ақл бовар қилмас сиёсий риёкорлик намунасидир. Регионни ностабиллаштирувчи қандай воқеалар ҳақида бормоқда гап? Негадир альянсни Францияда рўй бериб узоқ вақт давом этган "сариқ нимчалар" акцияси ёки Капитолийда рўй берган ва АҚШнинг норозилик билдирган фуқаролари ҳибси билан якун топган штурм кўпам хавотирга солаётгани йўқ - бу нима бошқа мавзуми?
НАТО минглаб ракета ва жанговар спутниклар тайёрлади – Россия нима билан жавоб беради?
НАТОнинг 14 июндаги йиғилиши коммюникесининг ҳажмдор матни расмий сайтда учта тилда эълон қилинган, барча хоҳловчилар унда янада кўпроқ реалликга мос келмайдиган номувофиқликларни аниқлашлари мумкин. Мақола якунида шуни қайд этмоқчиманки: 20 йиллик урушдан ва АҚШ ва НАТО учун шармандали бўлган террорчи-толиблар билан тузилган тинчлик битими ва хорижий қўшинларнинг Афғонистондан деярли қочиб кетаётганидан сўнг "шериклар"га Европа ёки Арктикада бу қадар фаоллик билан "дубинка" ўйнатиш ярамайди. Акс ҳолда рикошет жавоби бўлиши мумкин, ахир юқори технологияли ва йирик ядровий держава билан фаразий можарода улар мағлубиятга юз тутиши аниқ.
Тенг ҳуқуқли томонлар ўртасида кечадиган музокара орқалигина оқилона муросага келиш ва кейинчалик тинч ҳаёт кечириш мумкин.