“Сардоба сабоғи” - ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Фильмнинг бош ғояси - Сардобада ўтган йил 1 май куни юз берган фожеа барча учун сабоқ бўлиши кераклигидир - режиссер.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. 2020 йилнинг май ойида Сардобада содир бўлган табиий офат ва ундан кейинги воқеаларга бағишларган “Сардоба сабоғи” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақида Ўзбеккино агентлиги маълум қилди.
Фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талофатда жабр кўрганларга ёрдам берган юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.
"Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Албатта, юз берган фожеа ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши - фильмнинг бош ғояси ҳисобланади", - дейди режиссёр Абдусамад Саломов.
Саломов айтишига кўра, ушбу фильм режиссернинг илк режиссёрлик иши ва жараёнларда тажрибали ҳамкасблар маслаҳат беришмоқда.
Янги фильм “Ўзбеккино” агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинмоқда.