https://sputniknews.uz/20210615/sardoba-sabogi---hujjatli-film-suratga-olinmoqda-19247797.html
“Сардоба сабоғи” - ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
“Сардоба сабоғи” - ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Фильмнинг бош ғояси - Сардобада ўтган йил 1 май куни юз берган фожеа барча учун сабоқ бўлиши кераклигидир - режиссер. 15.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-15T17:43+0500
2021-06-15T17:43+0500
2021-06-15T17:43+0500
маданият
сардоба
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19245645_180:0:1204:576_1920x0_80_0_0_0e78351c7e67837d7b9136fa2c692bd5.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. 2020 йилнинг май ойида Сардобада содир бўлган табиий офат ва ундан кейинги воқеаларга бағишларган “Сардоба сабоғи” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақида Ўзбеккино агентлиги маълум қилди. Фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талофатда жабр кўрганларга ёрдам берган юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади. Саломов айтишига кўра, ушбу фильм режиссернинг илк режиссёрлик иши ва жараёнларда тажрибали ҳамкасблар маслаҳат беришмоқда. Янги фильм “Ўзбеккино” агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19245645_308:0:1076:576_1920x0_80_0_0_27586ae7f1be54fbb4d4be5f5b7114b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, сардоба
“Сардоба сабоғи” - ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
Фильмнинг бош ғояси - Сардобада ўтган йил 1 май куни юз берган фожеа барча учун сабоқ бўлиши кераклигидир - режиссер.
ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik. 2020 йилнинг май ойида Сардобада содир бўлган табиий офат ва ундан кейинги воқеаларга бағишларган “Сардоба сабоғи” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақида Ўзбеккино агентлиги
маълум қилди.
Фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талофатда жабр кўрганларга ёрдам берган юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.
"Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Албатта, юз берган фожеа ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши - фильмнинг бош ғояси ҳисобланади", - дейди режиссёр Абдусамад Саломов.
Саломов айтишига кўра, ушбу фильм режиссернинг илк режиссёрлик иши ва жараёнларда тажрибали ҳамкасблар маслаҳат беришмоқда.
Янги фильм “Ўзбеккино” агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинмоқда.