НАТО ҳақида
“Инфратузилмаларни чегарамизга яқинлаштириб, НАТОни шарқ томон кенгайтиришнинг нима кераги бор эди? Яна сиз айтасизки, бу биз ўзимизни агрессив тутяпмиз. Нима муносабат билан? Россия ҳатто Совет Иттифоқи парчалангандан кейин Қўшма Штатлар ёки Европанинг бошқа мамлакатлари учун бирор бир таҳдид туғдирдими? Биз ихтиёрий равишда барча ўз қўшинларимизни Шарқий Европадан олиб чиқдик. Одамларимиз азоб чекди, у ерда яшаш учун нормал шароитларга эга бўлмасдан, жумладан, фарзандлари учун ўн йиллаб ҳарбийлар оилалари яшашди. Биз кўп харажатлар қилдик. Бунга жавобан нима олдик? Бу ердаги инфратузилмалар, чегараларимиз яқинида. Яна сиз айтасизки, биз кимгадир таҳдид қиляпмиз? Ҳа, биз мунтазам машғулот ўтказамиз, жумладан, Қуролли кучларимиз учун кутилмаган машғулотларни ўтказамиз. Нега бу НАТО ҳамкорларининг қандайдир хавотирига сабаб бўлиши лозим? Мен тушунмайман”.
АҚШ билан муносабатлар
АҚШнинг олдиндан билиб бўлмайдиган ҳаракатлари ҳақида
“Халқаро муносабатлардаги энг асосий муҳимлик – бу барқарорлик ва олдиндан билиш. Биз, менинг фикримча, ўтган йилларда америкалик ҳамкорларимиз томонидан айнан шуни кўрмадик. Қанақа барқарорлик ва олдиндан билиш, агар мамлакатни вайрон қилишган 2011 йилдаги Ливиядаги воқеаларни ёдга олсак? Бу ерда қанақа барқарорлик ва олдин билиш бор? Ҳар доим айтишарди, Афғонистондаги қўшинлар қолади. Кейин бирданига қўққисдан Афғонистондан қўшинлар олиб чиқиб кетилмоқда. Бу барқарорлик, олдиндан билишми?”
Далилсиз айбловлар
Хорижий агентлар тўғрисидаги қонун
Хитой ҳақида
Ўз вазифаси ҳақида
“Лекин ҳозир вазият бошқача. Ҳозир муаммолар бисёр, лекин вазият мутлақ бошқача. Қачондир менинг ўрнимга албатта бошқа киши келади. Биз халқаро терроримзга қарши курашдик – худога шукур, унинг илдизини бўғдик. Бу яна қайта тирилиши керакми? Ўйлайманки, йўқ. Сиёсий саҳнада турли-туман қарашларга эга бўлган турли кишилар пайдо бўлиши мумкинлиги бошқа гап. Биласизми, мен ўз тақдиримни мамлакат тақдири билан шунчалик боғлаганманки, мен учун ҳаётда Россияни мустаҳкамлашдан кўра ҳеч қандай бошқа, бунданда муҳимроқ вазифа йўқ”.