Ўзбекистонда рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади

Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Жиззах ва Навоий вилоятларининг туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Айдар–Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади.
“Стихия” фестивалида меҳмонлар яланғоч ҳолда рақсга тушдими? Туризм вазирлиги жавоби
Рекреацион кўллар ҳудудида 2021–2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Рекреацион кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш Туризм ва спорт вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
Рекреацион кўллар ҳудудига кириш нуқтасида ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилади.
Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рекреацион кўллар ҳудудида қутқатув бригадаси фаолияти йўлга қўйилади.
Қарор билан тасдиқланган концепцияни амалга ошириш орқали ҳар бири 5 йиллик даврни ўз ичига олган 3 босқичли қуйидаги натижаларга эришилади:
Азиз Абдуҳакимов номзоди туризм ва спорт вазири лавозимига маъқулланди
- Биринчи босқичда, жами 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси, шунингдек, ҳудудда экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади;
- Иккинчи босқичда, Айдаркўл атрофидаги 33 минг гектар ҳудудда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;
- Учинчи босқичда, 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1 200 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо ҳудуди қурилади.
Рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўллар таъмирланиб, қурилиш ишлари амалга оширилади.