https://sputniknews.uz/20210519/stixiya-festivalida-mehmonlar-yalangoch-holda-raqsga-tushdimi-turizm-vazirligi-javobi-18804651.html
“Стихия” фестивалида меҳмонлар яланғоч ҳолда рақсга тушдими? Туризм вазирлиги жавоби
“Стихия” фестивалида меҳмонлар яланғоч ҳолда рақсга тушдими? Туризм вазирлиги жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Мўйноқ шаҳрида “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтди. 19.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-19T15:01+0500
2021-05-19T15:01+0500
2021-05-19T15:06+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/13/18800335_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_9a13f256467b625a22b31c4edbe908bc.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik.14-15-май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида навбатдаги “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Латвиядан келган DJ’лар қатнашишди.Ижтимоий тармоқларда гўёки “ушбу тадбир давомида содир бўлган” дея айтилган беҳаё видеолавҳа тарқалди.Ушбу ҳолат юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди. Таъкидланишича, тадбирда 1500 га яқин иштирокчи расмий рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон (730 нафар), Қозоғистон (421 нафар), Россия Федерацияси (152 нафар), Европа Иттифоқи давлатларидан (56 нафар) ташриф буюришган.Тадбирлар ўтказилган ҳудуд хавфсизлиги Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан таъминланди.Шу билан бирга, фестивал иштирокчиларининг қизиқарли ва мазмунли дам олиши учун “Стихия Н+1” экологик минифоруми томонидан ташкил этилган "6 миллиард дарахт" лойиҳаси доирасида қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатларини экишга доир аксия ўтказилди. Бундан ташқари, Арт-инсталляциялар ва ёш рассомларнинг асарлари намойиш этилиб, уй қурилишига оид маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди. Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/13/18800335_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_df3a2395d81daac82cb2ec38ab7a2ae1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
“Стихия” фестивалида меҳмонлар яланғоч ҳолда рақсга тушдими? Туризм вазирлиги жавоби
15:01 19.05.2021 (янгиланди: 15:06 19.05.2021) Мўйноқ шаҳрида “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik.14-15-май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида навбатдаги “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Латвиядан келган DJ’лар қатнашишди.
Ижтимоий тармоқларда гўёки “ушбу тадбир давомида содир бўлган” дея айтилган беҳаё видеолавҳа тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
муносабат билдирди.
“Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда "Akustika fakulteti" МЧЖ нафақат фестивал, балки унинг иштирокчилари ва ташкилотчиларини ҳам обрўсизлантирадиган ушбу видеолавҳанинг “Стихия” фестивалига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва унинг тадбирдан бир неча йил илгари тасвирга олинганини расман маълум қилади. Бунга доир техник тасдиқ ҳам мавжуд. Ушбу видеолавҳа португал тилидаги порнографик сайтдан олинган бўлиб, ундан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланилган”, - дейилган баёнотда.
Таъкидланишича, тадбирда 1500 га яқин иштирокчи расмий рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон (730 нафар), Қозоғистон (421 нафар), Россия Федерацияси (152 нафар), Европа Иттифоқи давлатларидан (56 нафар) ташриф буюришган.
Тадбирлар ўтказилган ҳудуд хавфсизлиги Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан таъминланди.
Шу билан бирга, фестивал иштирокчиларининг қизиқарли ва мазмунли дам олиши учун “Стихия Н+1” экологик минифоруми томонидан ташкил этилган "6 миллиард дарахт" лойиҳаси доирасида қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатларини экишга доир аксия ўтказилди. Бундан ташқари, Арт-инсталляциялар ва ёш рассомларнинг асарлари намойиш этилиб, уй қурилишига оид маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.