Қора денгизга НАТОнинг иккита ҳарбий кемаси кириб келди

Британиянинг "Дефендер" эсминеци ва Нидерланднинг "Эвертон" фрегати Қора денгиз акваториясига кириб келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. НАТОнинг иккита ҳарбий кемаси Қора денгиз акваториясига кириб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Миллий Мудофаани бошқариш марказига асосан.
Булар бошқарилувчи ракеталар билан жиҳозланган Британиянинг "Дефендер" эсминеци ва Нидерланднинг "Эвертон" фрегати. Россия ҳарбий денгиз кучлари уларнинг ортидан кузатиб турибди, - дейилган хабарда.
АҚШ ва НАТО ҳарбий кемалари Қора денгизга кириши – одатий ҳолга айланиб қолган. Январ ойида у ерга “Портер” ва “Дональд Кук” номли эсминецлар кириб чиққанди. Март ойида эса "Томас Хаднер" эсминеци ва "Монтерей" кейсери кириб келган эди. НАТО хабарига кўра, бу - Россия томонидан ҳарбий куч миқдори оширилишига жавоб бўлган.
Москва эса ушбу ҳаракатларга жавобан Қора денгизда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказган эди. Машғулотлар қаторига денгиз жанги ҳам киритилган эди.
1936 йилда имзоланган Монтре конвенцияси ушбу денгиз атрофида жойлашмаган давлатлар ҳарбий кемаларининг Қора денгизда бўлиш муддатини 3 ҳафта деб белгилаган. Конвенция шунингдек бир вақтнинг ўзида Қора денгизда 9тагача хорижий давлатлар кемалари бўлишини ва уларинг сув сиғими 30 минг тоннадан ошмаслигини белгилайди.
Қора денгизга яна АҚШ эсминеци кириб келди: буёғи нима бўлади
Россия ҳам, ўз навбатида Қора денгиз ҳудудида бгона ҳарбий кемаларнинг бўлиши ҳудудда барқарорлик бўлишига хизмат қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.