ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Германия Федератив Республикаси Telegramʼдан “қонунга бўйсунишни” талаб қилди. Бу ҳақда “Spiegel” нашри хабар бермоқда.
Мазкур талаб доирасида ушбу мессенжер фойдаланувчиларининг маълумотлари терговчиларга тақдим этилиши ҳамда жиноятчиликка дахлдор контент зудлик билан йўқ қилиб борилиши даркор.
Ҳозирда Германия Адлия вазирлиги бошқармаси Telegramʼни жарима тортиш бўйича иккита суд ишини кўриб чиқишни бошлаган. Компания ҳукумат билан мулоқотни йўлга қўйиш учун ваколатли кишисини тайинламагани ҳамда Германиядаги жиноятчиликка дахлдор материаллар устидан қонунда кўзда тутилган шикоят аризасини беришни таклиф қилмагани жавобгарликка тортилишнинг асосий сабаби бўлган.
Таъкидланишича, жарима миқдори 55 миллион еврогача бўлиши мумкин.