АҚШ ҳукумати Telegram криптовалютасини таъқиқлади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ суд орқали Telegram Group ва TON Issuer компанияларига криптовалюта чиқаришни таъқиқлаб, уларга жарима ва санкциялар билан пўписа қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) суд қарори орқали Telegram компанияси томонидан муомалага чиқарилаётган криптовалюта – Gramни вақтинча таъқиқлади.

Технология блокчейн и монета биткоин - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун криптовалюталар учун электр энергиясига мутаносиб ҳақ тўлаш керак?

Хабарда айтилишига кўра, ушбу валютанинг 1,7 млрд доллар қийматга эга бўлган биринчи партияси – ноқонуний савдога чиқарилган. Манхэттен суди TON Issuer Inc. Компаниясига қарашли бўлган иккита офшор тузилма фаолиятини чеклаб қўйган.

Телеграм асосчиси Павел Дуров АҚШ ҳукуматининг ушбу қарори уни ҳайрон қолдирганини ва нима учун қарор суд орқали ҳал қилинганини тушунмаганини хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб Павел Дуров бошчилигидаги Telegram компанияси Gram криптовалютасини муомалага чиқариш учун 171 нафар сармоядорлардан 2,9 миллиард доллар маблағ йиққан эди. Ушбу маблағнинг 1 миллиарди АҚШ ҳудудида яшаётган 39 нафар сармоядорлардан олинган.

Сувенирная монета биткоин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолияти ташкил этилади

Павел Дуров 2019 йилнинг 31 октябрига қадар Gram криптовалютасини муомалага чиқаришни ваъда берган ва агар ушбу иш амалга ошмаса инвесторлар пулларини қайтариб беришни ваъда берган эди.

Интернет-омбудсмен Дмитрий Мариничев РБКга хабар қилишича, SECнинг ушбу ҳатти ҳаракати Дуров учун “ажойиб совға” бўлади. Мариничевнинг фикрига кўра, Қимматли қоғозлар комиссияси ва судлар ҳатти-ҳаракати туфайли матбуотда пайдо бўлган шов-шув охир оқибатда Gram криптовалютаси муомалага чиқарилаётганини янада кенгроқ реклама қилади, уни “ҳар бир америкалик уй бекалари”гача танитади. 

Янгиликлар лентаси
0