ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон президентини Хўжанд аэропортида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода ва бошқа раҳбарлар кутиб олишди.
Ташрифи олдидан Хўжанд шаҳрида катта тайёргарлик кўрилган, аэропорт ва кўчалар икки мамлакат байроқлари билан безатилган.
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 2-день
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президентлар қисқа учрашувдан сўнг Арбоб саройига йўл олишди. У ерда икки республика интеллигенция вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон "Бахри Точик" (Тожик денгизи) сув омборига, Сўғд гилам фабрикасига ҳамда Ваҳдат боғидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришади.
Маълмуот учун, Арбоб саройи – 1950 йилларда Санкт-Петербургдаги Петергоф саройи архитектура услубида қурилган. Олдин бу ер колхозчилар маданият саройи бўлган. Ушбу сарой Тожикистон учун алоҳида аҳамиятга эга. 1992 йилда айнан ушбу саройда Тожикистон мустақиллиги эълон қилинган. 1990 йиллар охирида Тожикистонда фуқаро урушида тинчлик сулҳи ҳам шу ерда тузилган.
Визит Шавката Мирзиёева в Таджикистан, 2-день
© Пресс-служба президента Узбекистана