https://sputniknews.uz/20210611/shavkat-mirziyoev-xojandga-etib-keldi-dasturdan-nimalar-orin-olgan-19210706.html
Шавкат Мирзиёев Хўжандга етиб келди: дастурдан нималар ўрин олган
Шавкат Мирзиёев Хўжандга етиб келди: дастурдан нималар ўрин олган
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти ташрифининг иккинчи кунида Хўжанд вилоятига етиб келди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Хўжанд вилоятига илк ташрифидир. 11.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-11T14:07+0500
2021-06-11T14:07+0500
2021-06-11T14:07+0500
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0b/19209577_0:322:3068:2048_1920x0_80_0_0_575cabe11f52aa077bcb8e9ddb5be894.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон президентини Хўжанд аэропортида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода ва бошқа раҳбарлар кутиб олишди. Ташрифи олдидан Хўжанд шаҳрида катта тайёргарлик кўрилган, аэропорт ва кўчалар икки мамлакат байроқлари билан безатилган. Президентлар қисқа учрашувдан сўнг Арбоб саройига йўл олишди. У ерда икки республика интеллигенция вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон "Бахри Точик" (Тожик денгизи) сув омборига, Сўғд гилам фабрикасига ҳамда Ваҳдат боғидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришади. Маълмуот учун, Арбоб саройи – 1950 йилларда Санкт-Петербургдаги Петергоф саройи архитектура услубида қурилган. Олдин бу ер колхозчилар маданият саройи бўлган. Ушбу сарой Тожикистон учун алоҳида аҳамиятга эга. 1992 йилда айнан ушбу саройда Тожикистон мустақиллиги эълон қилинган. 1990 йиллар охирида Тожикистонда фуқаро урушида тинчлик сулҳи ҳам шу ерда тузилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0b/19209577_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_f656d902a17f770172db957c83d2360b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон
Шавкат Мирзиёев Хўжандга етиб келди: дастурдан нималар ўрин олган
Ўзбекистон президенти ташрифининг иккинчи кунида Хўжанд вилоятига етиб келди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Хўжанд вилоятига илк ташрифидир.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон президентини Хўжанд аэропортида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода ва бошқа раҳбарлар кутиб олишди.
Ташрифи олдидан Хўжанд шаҳрида катта тайёргарлик кўрилган, аэропорт ва кўчалар икки мамлакат байроқлари билан безатилган.
Президентлар қисқа учрашувдан сўнг Арбоб саройига йўл олишди. У ерда икки республика интеллигенция вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон "Бахри Точик" (Тожик денгизи) сув омборига, Сўғд гилам фабрикасига ҳамда Ваҳдат боғидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришади.
Маълмуот учун, Арбоб саройи – 1950 йилларда Санкт-Петербургдаги Петергоф саройи архитектура услубида қурилган. Олдин бу ер колхозчилар маданият саройи бўлган. Ушбу сарой Тожикистон учун алоҳида аҳамиятга эга. 1992 йилда айнан ушбу саройда Тожикистон мустақиллиги эълон қилинган. 1990 йиллар охирида Тожикистонда фуқаро урушида тинчлик сулҳи ҳам шу ерда тузилган.