“Қўрқинчли сценарий бор”: Ғарб нега Украинага қўшин тортиб келмоқда

Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Егор Никитин. Киев ҳукумати саъй-ҳаракатлари билан мустақил Украина жадал НАТО мамлакатлари армия машғулотлари учун Шарқий Европадаги энг катта полигонга айланиб бормоқда. Бу йилнинг ўзида у ерда 11 минг чет эллик ҳарбий хизматчилар иштирокида еттита кўпмиллатли машғулотлар ўтказилади. Бундан кимга наф ва барчаси нима билан якунланиши мумкин – РИА Новости ўрганди.

Парчаланиш хавфи

АҚШ (Rapid Trident 2021 ва Sea Breeze 2021), Буюк Британия (Kozak Mace 2021 ва Warrior Watcher 2021), Польша (“Три Меча — 2021” ва Silver Saber 2021) ва Руминия билан (Riverine 2021) қўшма машғулотлар - экспертларнинг фикрига кўра, Владимир Зеленский “Украина президентининг 2021 йилда кўпмиллатли машғулотларда иштирок этиш учун бошқа давлатлар қуролли кучлари бўлинмаларининг Украина ҳудудига киришига рухсат тўғрисидаги қарорини маъқуллаш тўғрисидаги” қонунни имзолаб, Пандора қутисини очди. Келажакда бу мустақил Украинанинг ўзи учун ўта ачинарли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
“Украинада НАТО қўшинларининг жойлаштирилиши – бу, эҳтимол, энг қўрқинчли сценарий – давлатнинг барбод бўлиши бўлса керак, - дея тушунтиради РИА Новости билан суҳбатда Табиий фанлар Россия академияси мухбир аъзоси Константин Соколов. – Биламизки, чегарадош мамлакатларда Киевга бўлган ҳудуд даъволари бор, Польшада ҳам, Венгрияда ҳам. Кўриниб турибдики, агар бу қарталарни ўйнашни истаса, Украина ҳудуди қўшни минтақаларга тарқаладиган олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган хаос манбаига айланади. Жумладан, Россияга ҳам”.
Аммо, сўнги воқеа ва баёноатлардан келиб чиқиб, Киев ҳукуматининг шунга ўхшаш хатарларни ҳисоблаш чиқишга вақти умуман йўқлиги ҳақида хулоса қилса бўлади. Улар ёлғондакам Россия таҳдиди баҳонасида сунъий равишда ваҳималар ва бу баҳоналар билан океан ортидаги халоскорларидан янги хайр-садақаларни сўраш билан ўта банд. Уларни Украина ва унинг миллий манфаатлари сўнгги навбатдаги хавотирланишига қарамасдан.
“Қўшма машғулотлар – бу гўёки Украина ҳақида унутишмаганининг намойиш этиш, холос, - деб таъкидлайди Соколов. – Улар у ерда Ғарбга фойдали ҳукуматни қўллаш учун керак. Омма олдидига ўйин: равшанки, ҳеч ким бу мамлакат билан бирор бир ҳамдўстликни яратмоқчи эмас. АҚШнинг максимум қилишга тайёр бўлган иши бу у ерда ҳарбий бўлишни таъминлаш ва машғулотлар баҳонасида қурол, ўқ-дори ва ҳарбий техникани ташлаш. Шунингдек, “Азов” батальони сингари турли нодавлат тузилмаларнинг жангариларини тайёрлаш”.
“Уларга ким бош эканлигини кўрсатиб қўямиз”: НАТО қўшинларини Украинага олиб келмоқда
Параллел равишда АҚШ НАТОнинг бошқа мамлакатлари билан Украинада уларни тўлиқ ҳарбий базагача ривожлантириш қийин бўлмаган база пунктлари тизимини шакллантирмоқда (бу юридик жиҳатдан ноқонуний, зеро Украина конститутциясига тўғридан-тўғри зиддир). Чегаралар яқинида Россияга қарши ҳарбий салоҳиятнинг кўпайтирилиши Москвани хавотирга солмасдан қўймайди.

Ўзини ўзи қутқариш ҳисси

РИА Новости саволга тутган ҳарбий экспертлар Киевнинг, ҳойнаҳой, якуни ҳатто мутахассис бўлмаган кишига аён бўлган вазиятни Россия билан қуролли можарога олиб бормасликка ақли етади деган фикрни билдиришмоқда.
“Ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятлар номутаносиб, - дейди Соколов. Украина Қуролли кучларининг Россияга жиддий зарар етказишга шунчаки ҳеч нарсаси йўқ. Бу мавзуда кўп қуруқ гап бўлиши мумкин, бироқ воқеиликда, ўйлайманки, ҳатто энг пихини ёрган миллатчилар ва Ғарб томонидан сотиб олинган кишиларнинг бу қадамни ташлашдан олдин ўзини ўзи қутқариб ҳисси ишга тушиб кетади”.
Америкаликларга тўхталадиган бўлсак, уларга Россияга қарши кенг кўламли жангавор ҳаракатлар лозим эмас – Пентагон жуда яхши биладики, Украина каби бундан қулай жойдан ядрога эга державага тўғридан-тўғри бостириб кириш унда ғолиб ва мағлублар бўлмайдиган учинчи жаҳон урушини келтириб чиқаради.
“Бу “Javelin”лардан жиддийроқ”: АҚШ Украинага янги қурол беради
“Байден аниқ бунга жазм қилмайди, ҳар ҳолда, яқин келажакда, - дея ишонади Ҳарбий фанлар академияси мухбири аъзоси Сергей Судаков. – Ўз манфаатлари йўлида Украинадан фойдаланишда эса америкаликлар давом этишади. Уларг бирор бир мамлакатга пул киритиб ва ундан фойдани ҳис қилишмаса, уни охиригача соғишади. Ўйлайманки, Вашингтон қарама-қаршилик сиёсатини сақлаб қолади, лкекин бундан каттасига жазм қилмайди. Жиддий кескинлашув Европани ҳам қамраб олади ахир, у эса беш олдингидай эмас. Гапга кўнувчанлик озайди. Бу вазиятда биз қаттиқроқ ҳаракат қилишимиш даркор: камида уни кесиб ўтиб бўлмайдиган қизил чизиқни аниқ-тиниқ белгилаш”.

Музокаралар позицияси

Европа, ҳақиқатдан, аввалгидай эмас. Собиқ Варшава шартномасининг кўп мамлакатларида ва ҳатто Болтиқбўйида аҳолининг бизга бўлган муносабати аста-секин ўзгармоқда – ҳукуматларнинг АҚШ остида эгилиб ишонтиришларига қарамай. Халқ борган сари Россияда ўзи учун таҳдид борлигига ишонмай қарамоқда. Вақт ўтяпти, жазава кучли тутяпти, “қўрқинчли рус танклари” эса аввалгидек чегарани кесиб ёриб ўтишга шошилмаяпти. Эски матал олдингидай иш бермаяпти. Буни Вашингтонда тушунишади.
“Путин ва Байденнинг кутилаётган учрашуви шу чизиқни англатадики, унда Штатлар ўзини ғарб дунёси етакчиси сифатида англадики: сиёсатни айрим тарзда ўргартирмоқ даркор, зеро ҳозир у олиб борилаётган натижасини бермади, - дея тушунтиради сиёсатшунос. – Кўриниб турибдики, Россияга нисбатан мақсадларидан америкаликлар воз кечишмайди, лекин, эҳтимол, иқтисод ва халқро ҳамкорликда турли енгилликларни таклиф қилиб, ўйнай бошлашади. Кичик бўлсада, лекин бу АҚШнинг Россия билан зиддиётга мажбурлаганидан жуда кўп нарса йўқотган Европанинг ўзига тин олишига имкон беради. Вашингтон учун ҳозир аллақачон чокидан сўкилаётган альянс бўйича иттифоқчисидан маҳрум бўлмаслик муҳимдир”.
АҚШ, Россия ва Европа Украинага қарши бирлашди
Бу версияни НАТОнинг Украинадаги юқори ҳарбий фаоллиги ҳам қисман тасдиқлайди. АҚШ ҳар қандай пайтда Донбассдаги можарони бошлашга тайёрлигини, бу билан вазиятни осонликча ўз фойдасига ҳал қилишни кўрсатишга уриниб, анъанавий равишда кучли музокаралар позициясини ҳозирламоқда. Қайд этиш жоизки, сиёсий масалаларни шунга ўхшаш америкача усуллар билан ҳал этиш тажрибасидан ўрнак олиш арзимайди.