ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 10 июндан Тошкент-Москва йўналиши бўйича яна иккита мунтазам парвоз йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси сешанба кунлари HY603, “Аэрофлот” эса пайшанба кунлари қўшимча SU1891 рейсини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Россиянинг “Аэрофлот” компанияси Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича мунтазам парвозларни ҳар якшанба кунлари, “Uzbekistan Airways” эса Тошкент-Москва-Тошкент рейсини ҳар шанба кунлари амалга оширмоқда.
Мунтазам парвозлардан ҳамма Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда яшаш учун гувоҳномага эга бўлган хорижликлар фойдаланишлари мумкин.
Тошкент-Москва йўналишида парвоз этишда давом этаётган қолган рейслар чартерлигича қолмоқда. Уларга чипта харид қилиш учун Россияга кириш учун асос бўлиши лозим.