https://sputniknews.uz/20210609/toshkentdan-moskvaga-yana-ikkita-muntazam-parvoz-yolga-qoyilmoqda-19171910.html
Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам парвоз йўлга қўйилмоқда
Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам парвоз йўлга қўйилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Uzbekistan Airways” сешанба кунлари, “Аэрофлот” эса пайшанба кунлари қўшимча рейсини амалга оширади. 09.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-09T17:42+0500
2021-06-09T17:42+0500
2021-06-09T17:43+0500
тошкент
москва
авиапарвозлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/855/70/8557009_0:398:7632:4691_1920x0_80_0_0_6bbdab9ee6e6910f54a7dcecac12dd21.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 10 июндан Тошкент-Москва йўналиши бўйича яна иккита мунтазам парвоз йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси сешанба кунлари HY603, “Аэрофлот” эса пайшанба кунлари қўшимча SU1891 рейсини амалга оширади.Эслатиб ўтамиз, ҳозир Россиянинг “Аэрофлот” компанияси Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича мунтазам парвозларни ҳар якшанба кунлари, “Uzbekistan Airways” эса Тошкент-Москва-Тошкент рейсини ҳар шанба кунлари амалга оширмоқда.Мунтазам парвозлардан ҳамма Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда яшаш учун гувоҳномага эга бўлган хорижликлар фойдаланишлари мумкин.Тошкент-Москва йўналишида парвоз этишда давом этаётган қолган рейслар чартерлигича қолмоқда. Уларга чипта харид қилиш учун Россияга кириш учун асос бўлиши лозим.
https://sputniknews.uz/20210601/rossiya-10-iyundan-boshlab-ozbekiston-bilan-parvozlar-sonini-oshiradi-19014911.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/855/70/8557009_424:0:7208:5088_1920x0_80_0_0_76c3f161a1fa5eb8bbd94ee45db5b2fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, москва, авиапарвозлар, жамият
тошкент, москва, авиапарвозлар, жамият
Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам парвоз йўлга қўйилмоқда
17:42 09.06.2021 (янгиланди: 17:43 09.06.2021) “Uzbekistan Airways” сешанба кунлари, “Аэрофлот” эса пайшанба кунлари қўшимча рейсини амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 10 июндан Тошкент-Москва йўналиши бўйича яна иккита мунтазам парвоз йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати
хабар берди.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси сешанба кунлари HY603, “Аэрофлот” эса пайшанба кунлари қўшимча SU1891 рейсини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Россиянинг
“Аэрофлот” компанияси Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича мунтазам парвозларни ҳар якшанба кунлари,
“Uzbekistan Airways” эса Тошкент-Москва-Тошкент рейсини ҳар шанба кунлари амалга оширмоқда.
Мунтазам парвозлардан ҳамма Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда яшаш учун гувоҳномага эга бўлган хорижликлар фойдаланишлари мумкин.
Тошкент-Москва йўналишида парвоз этишда давом этаётган қолган рейслар чартерлигича қолмоқда. Уларга чипта харид қилиш учун Россияга кириш учун асос бўлиши лозим.