Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташриф дастуридан қандай тадбирлар ўрин олган

Тадбирлар якунида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурида Душанбе шаҳрида икки томонлама тадбирлар – расмий кутиб олиш маросими, тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралар, ижтимоий объектлар очилиши ва икки томонлама ҳужжатлар имзоланишига бағишланган онлайн маросимлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Асадов Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифидан нималар кутилаётгани ҳақида гапирди
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Кўп қиррали шерикликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади. Президентлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Тожикистон пойтахтида қўшма маданий тадбирларда иштирок этадилар, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказиб, қатор саноат объектлари билан танишадилар.
Тадбирлар якунида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширадиган ташрифидан нималар кутилмоқда
Ташриф арафасида биринчи Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашуви ўтказилади.
Маълум қилинишича, ўзаро савдо ҳажми бир неча баробар ортиб, ўтган йили 500 миллион доллардан ошган, 200 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилган. Гуманитар соҳада фаол алмашинувлар, ҳудудлар ўртасида самарали алоқалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон савдо айланмасини қандай қилиб 1 млрд долларга етказмоқчи