ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида битим имзоланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бугун Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация республикага ташриф буюрди.
Бўлажак учрашувлар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.