Ўзбекистон ва Қатар тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишRussia Qatar World Cup 2022
Russia Qatar World Cup 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Oбуна бўлиш
Қатар делегациясининг республикага икки мамлакат ўртасида ҳаво қатновига доир Ҳукуматлараро битим тузиш учун келди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг Қатар авиация идоралари вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.
Қатар делегацияси республикага икки мамлакат ўртасидаги ҳаво қатновига доир Ҳукуматлараро битим тузиш, шунингдек, тўғридан-тўғри йўловчи авиақатновларни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқиш учун келган.
Таъкидланишича, ҳаво қатнови тўғрисида битим имзоланиши Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш, сайёҳлик ва ишбилармонлик алмашинувини жадаллаштирилишига хизмат қилади.
Boeing 757 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Қувайтга чартер рейслар қўйилмоқда
“Qatar Airways” департаменти раҳбари Салам ал-Самаррий Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ва республика минтақавий аэропортларида жорий қилинган "очиқ осмон" режимидан фойдаланишга қизиқиш билдирган.
Шунингдек, Форс кўрфазининг бошқа мамлакатларидан ҳам сайёҳларни жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0