Афғонистонда 10 нафар инглиз-америкалик мина қидирувчилари ўлдирилди

Афғонистонда жангарилар инглиз-америка нотижорат ташкилотининг 10 нафар аъзосини ўлдиришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ниқобли жангарилар Афғонистонда миналардан тозалаш билан шуғулланувчи инглиз-америка HALO Trust нотижорат ташкилотининг 10 нафар ходимини ўлдиришди, деб хабар қилди маҳаллий телеканал 1TV манбасига асосланиб. РИА Новости.
АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг ярмидан кўпи чиқарилгани ҳақида баёнот берди
Телеканал маълумотларига кўра, бу ҳужум мамлакат шимоли-шарқидаги Бағлон вилояти, Бағлон Маркязи туманида содир бўлди. Шунингдек, 14 нафар ходим ярадор бўлган.
Расмийлар телеканалга берган маълумотга кўра, ҳужум "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилган.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>