Покистон АҚШга ҳарбий базаларни тақдим этишдан бош тортди

Сал аввал АҚШ маъмурияти 1 май санасида Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаб, иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда 11 сентябргача бу ишни якунлаши ҳақида эълон қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Покистон ўз ҳарбий базаларини Афғонистондан ҳарбий контингентни чиқараётган АҚШга топширишдан бош тортди, деб баёнот берди Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Курайший.
Сал аввал АҚШ маъмурияти 1 май санасида Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаб, иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда 11 сентябргача бу ишни якунлаши ҳақида эълон қилган эди.
“Толибон”* Афғонистон қўшниларини ўз ҳудудига хорижий базаларни жойлаштирмасликка чақирди
2020 йилда Қўшма Штатлар ва "Толибон" радикал ҳаракати Дохада 18 йил деганда биринчи марта тинчлик тўғрисида битим имзолаган эдилар.
Ушбу битим 14 ой ичида яқин шарқ мамлакатидан чет эл қўшинини чиқаришни ва ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлар аро мулоқот бошланишини кўзда тутади.
"Биз (Афғонистондаги) тинчлик жараёни қўшинларни олиб чиқиш билан бирга олдинга силжишини истаймиз. Дунё Покистонни муаммонинг бир бўлаги деб ҳисобламайди", - деди у Geo News телеканалига берган интервьюсида.
НАТО Афғонистондан қўшин олиб чиқилгандан сўнг келгуси режалари ҳақида маълум қилди
Бир кун аввал New York Times газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ маъмурияти Покистон ҳукумати билан ҳарбий базани тақдим этилиши борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эди.
Бу базадан Афғонистондан америка ҳарбийлари чиқиб кетгач, ушбу мамлакат бўйлаб контртеррористик зарбаларни бери шва разведкага оид маълумотларни тўплаш учун фойдаланилади.
Шу билан бирга АҚШ мудофаа вазирлиги Покистон билан ҳарбий база тақдим этилиши бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, идора маълумотига кўра, айни вақтда турли вариантларни излаш бўйича ишлаб олиб борилмоқда.