Чорвоқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Тошкент вилояти ИИББнинг таъкидлашича, тасвирга олинган ҳолат 2018-2019 йил оралиғида содир бўлган бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Чорвоқда фуқаролар ўртасида жанжал, оммавий муштлашув” каби изоҳлар билан видео хабар тарқатилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабат билдирди.
Термиздаги ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув содир бўлди
Таъкидланишича, ҳодиса тасвирга туширилган жой Бўстонлиқ туманидаги “Пирамида -Чорбоғ оромгоҳи” соҳили. Соҳилда дам олиш 2021 йил 3 июнь кунидан расмий очилган. Шу вақт оралиғида бу каби ҳодиса рўй бермаган ва ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Аниқланишича, тасвирга олинган ҳолат 2018-2019 йил оралиғида содир бўлган бўлиши мумкин. Бунга сабаб қилиб ҳозирда ушбу соҳилнинг суви ва кўриниши ҳамда унинг атрофидаги муҳит ва бошқа жараёнлар ўзгарганлиги мисол қилиб кўрсатилган.
Ҳозирда Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳодиса тафсилотларини суриштирмоқда.