https://sputniknews.uz/20210419/termizdagi-restoranda-iftorlik-vaqtida-ommaviy-mushtlashuv-sodir-boldi-18402061.html
Термиздаги ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув содир бўлди
Термиздаги ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот
2021-04-19T16:21+0500
2021-04-19T16:21+0500
2021-04-19T16:21+0500
ҳодисалар
термиз
безорилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.Муштлашув 16 апрель куни соат 19:10 ларда “Хан Султан” ресторанида содир бўлган. У ерда 36 ёшли Н.Н. ва 31 ёшли Т.А. оила аъзолари билан алоҳида столда овқатланган. Бир пайт Н.Н. 22 ёшли официант Н.А.ни буюртмани вақтида олиб келмаганлиги сабабли ҳақорат қилиб, юзига бир шапалоқ туширган. Кейин юқоридаги мизожлар уларни тинчлантирмоқчи бўлган яна тўрт кишини дўппослашган ва ресторан эшигининг ойнаси ва идиш жамланмаларини чил-чил синдиришган.Ҳозир Н.Н. ва Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Улар қўлга олинган. Терговда аниқланишича, улар муқаддам ҳам безорилик жиноятлари учун судланишган.Ҳозирда тергов давом этмоқда.
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , термиз, безорилик
ҳодисалар , термиз, безорилик
Термиздаги ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув содир бўлди
Мижозлардан бири уларга хизмат кўрсатаётган официантни ҳақорат қилиб, юзига бир шапалоқ туширган.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ресторанда ифторлик вақтида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати
хабар қилди.
Муштлашув 16 апрель куни соат 19:10 ларда “Хан Султан” ресторанида содир бўлган. У ерда 36 ёшли Н.Н. ва 31 ёшли Т.А. оила аъзолари билан алоҳида столда овқатланган. Бир пайт Н.Н. 22 ёшли официант Н.А.ни буюртмани вақтида олиб келмаганлиги сабабли ҳақорат қилиб, юзига бир шапалоқ туширган.
Кейин юқоридаги мизожлар уларни тинчлантирмоқчи бўлган яна тўрт кишини дўппослашган ва ресторан эшигининг ойнаси ва идиш жамланмаларини чил-чил синдиришган.
Ҳозир Н.Н. ва Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Улар қўлга олинган.
Терговда аниқланишича, улар муқаддам ҳам безорилик жиноятлари учун судланишган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.