Тошкентда икки киши коронавирус қурбонига айланди

Куни кеча Ўзбекистонда 201 кишида коронавирус аниқланди. Шу билан коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101 дан ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 101 минг нафардан ортиб, даволанганлар сони 97 минг нафардан ошди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Куни кеча Ўзбекистонда 201 кишида коронавирус аниқланди. Шу билан коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101198 нафарга етди.
АҚШ коронавирус пандемияси учун айбдорни топди
Кеча кун давомида 188 бемор касалликдан соғайди ва соғайганлар сони жами 97 077 нафарга етди (соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда).
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3426 нафар бемор даволанмоқда.