Рус тилида эркин сўзлашиш ва Россия тарихи: мигрантларга қандай талаблар қўйилди

Россияда ишлаш учун рухсатнома ва патент олмоқчи бўлган чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини билишнинг талаблари белгиланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия ҳукумати чет эллик ишчилар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишнинг минимал даражаси талабларини тасдиқлади. Ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида чоп қилинган.
Эндиликда Россияга ишлашга келган хорижликлар ижтимоий-маиший ва айрим касбий мавзуларда эркин гаплашишлари шарт. Хусусан, бу ишга жойлашиш, касалхонада маслаҳат олиш ва полицияга мурожаат қилишга тааллуқли. Бундан ташқари, улар зарурий ҳужжат ва аризаларни мустақил тўлдира олишлари керак.
Мигрантларни маҳкумлар билан алмаштириш мумкин эмас - Володин
Россияга тарихига тўхталадиган бўлсак, хорижликлар ишлар учун Россия тарихидаги энг муҳим воқеаларини билишлари даркор. Улар яна пойтахт ва бошқа йирик шаҳарлар номи, асосий давлат байрамларини ёдлашларига тўғри келади.
Россия қонунчилиги асосларидан Россия ҳудудида бўлишда хорижлик фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини билиш талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ИИВ миграция оқимини тартибга солиш учун қандай таклифлар тайёрлагани маълум бўлган эди.