Мигрантларни маҳкумлар билан алмаштириш мумкин эмас - Володин

© Пресс-служба Госдумы РФ / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин меҳнат мигрантларини маҳкумларга алмаштириш ғоясининг асосий камчилигини айтди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Давлат думаси спикери Вячеслав Володин меҳнат мигрантларини маҳкумларга алмаштириш ғоясининг асосий камчилигини айтди.
Володин РФ Жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбари Александр Калашниковнинг мамлакатда ишчи кучи етишмаётган жойларда маҳбусларни ишга жалб қилиш ташаббуси юзасидан изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қилмайди.
"Ғоя янги эмас, у аллақачон у ёки бу форматда амалга оширилмоқда. Бу мавзуни ўрганиш керак. Агар ишлаш ҳуқуқига эга бўлган ва хоҳлаган маҳбуслар бўлса, уларга бундай имконият берилиши керак", - деди Володин.
Давлат думаси спикерига кўра, расмий маълумотларга қараганда Россияда 1 миллионга яқин меҳнат мигранти етишмаяпти. ФСИН маълумотига кўра, колонияларда 478 мингдан бир оз кўпроқ киши сақланмоқда, улардан фақат 188 минг нафари жазони мажбурий меҳнат билан алмаштириш ҳуқуқига эга.
Аввалроқ Россия Федерацияси Адлия вазирлиги мингдан ортиқ маҳбуслар жалб қилиниши мумкин бўлган йирик лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёр эканлиги ва меҳнат мигрантларини маҳбусларга алмаштириш тўғри қадам бўлиши мумкинлиги ҳақида изоҳ берганди.
Янгиликлар лентаси
0